Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Кенг ва равон йўллар ҳар қандай кишининг дилини яйратади.

Кенг ва равон йўллар ҳар қандай кишининг дилини яйратади.

18 октябрь 2022 йил
189
0

 Бугун юртимизнинг қай бир ҳудудига борманг улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Айниқса, йўлсозларнинг қўли-қўлига тегмайди, йўл қуришдек савоб иш йўлида ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. Пахтакор туманида 2022 йил давомида фуқароларнинг мурожаатлари ва дастур доирасида 23 километрга яқин йўллар 7 820.697 сўм маблағ ҳамда хомийлар кўмаги билан қўшимча ички йўллар таъмирланмоқда.

Бир пайтлар қишлоқлардаги лой кўчалар муаммоси аҳолининг эътирозига сабаб бўлгани рост. Туманнинг 2 та маҳалласи оғир ҳудуд сифатида қайд қилингани буни кўрсатиб турибди. Бугун эса бошқа масалалар қаторида ички йўлларга асфальт цемент-бетон ётқизиш ишлари ижобий ечимини топмоқда.  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида ички йўлларни таъмирлаш, дастурдан ташқари ички йўлларда шағаллаш ишларини бажарилмоқда.

-Ҳозирга қадар ички йўлларни таъмирлаш дастури асосида ва дастурдан ташқари;

“Обод қишлоқ” дастури доирасида 9.131 км, Захира маблағлар хисобидан 3.941 км, Цемент-бетон қопламали йўллар тўғрисида 3.227 км, Ташаббусли(Опен) буджет ҳисобидан 4.140 км, Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 435–ҲДФУ-сонли қарори асосида 2.208 км ички йўллар тўлиқ бажарилди,

Шу кунларда “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғинининг учта кўчасида 1,456 километр йўлни асфальтлаш ишлари икки сменада олиб бориляпти. Бу ишга Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 4 та замонавий техникаси, 12 нафар малакали ишчи-мутахассислари жалб этилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар