Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » 15-октябр “Халқаро қишлоқ аёли куни” муносабати билан “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

15-октябр “Халқаро қишлоқ аёли куни” муносабати билан “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

18 октябрь 2022 йил
214
0

 Республика Маънавият маърифат маркази Пахтакор туман бўлинмаси томонидан "Маҳаллада дув-дув гап" лойиҳаси асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Пахтакор тумани “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган маданият марказида, Республика Маънавият ва маърифат маркази Пахтакор туман бўлинмаси, туман Оила ва хотин-қизлар масалалари бўлими ва туман Маданият бўлимилари билан  ҳамкорликда 15-октябр “Халқаро қишлоқ аёли куни” муносабати билан  “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

    Тадбир давомида маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури, ёш ижодкор ўқувчиларнинг ижод наъмуналари томошабинларга тақдим этилди.

“Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси асосида белгиланган номинациялар бўйича тадбир иштирокчилари Республика Маънавият ва маърифат маркази Пахтакор туман бўлинмаси томонидан тақдирланди.

Жумладан:

1.Махалланинг намунали келини номинацияси ғолибаси- М.Ражабова

2.Маҳалланинг энг яхши қайнонаси номинацияси ғолибаси-И.Ўсарова

3.Маҳалланинг энг ибратли оиласи номинацияси ғолибаси-А.Аманова

4.Маҳалланинг энг фидоий нуронийси номинацияси ғолибаси-Г.Турсунова

5.Маҳалланинг энг китобхон оиласи номинацияси ғолибаси- Ў.Нуралиева

6.Маҳалланинг энг илғор тадбиркор аёли номинацияси ғолибаси-К.Аллабердиева

PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар