Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан маънавий маърифий тадбир ташкил этилди

Пахтакор туманида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан маънавий маърифий тадбир ташкил этилди

21 октябрь 2022 йил
171
0

 Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Пахтакор туманининг бир қатор муассасаларида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Жумладан, тумандаги ахборот кутубхона марказида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилиб халқ таълим бўлими тасарруфидаги ижодкор ўқувчи ёшлар жамоалари белашдилар.

Байрам байрамга улашиб “олтинкўл” маҳалласида жойлашган 19-сонли умумтаълим мактабида “Она тилим - мангу барҳаёт!” шиори остида маънавий-маърифий кеча ташкил этилди.

Байрам тадбирида туман ҳокимининг маслаҳатчиси А.Шукуров, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари И.Холиқов, Ахборот кутубхона раҳбари Р.Анорова Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтакор туман Кенгаши раиси с.Лапасов маҳаллий ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокимининг маслаҳатчиси А.Шукуров кириш сўзи билан очиб, халқимиз тафаккурининг тиниқ кўзгуси бўлган она тилимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш бугунги кундаги энг шарафли вазифаларимиздан эканлиги, сўнгги йилларда мамлакатимизда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини ошириш борасида янги босқич бошланганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари ва ўқувчилар буюк бобомиз Мир Алишер Навоий қаламига мансуб асарлар ва мафтункор шерлар маънавий-маърифий кеча ўзгача зеб бериб ўқувчи ёшларнинг ватани тараннум этувчи куй қўшиқлари тингланди.

Тадбир якунида байрам муносабати билан ташкил этилган ўқувчилар ўртасидаги “Заковат” интеллектуал ўйини ва маънавий-маърифий кеча фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

PAXTAKOR TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар