Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари

Пахтакор туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари

23 октябрь 2023 йил
1 005
0

Отожонова Озодахон Боходиржоновна

 

2023 йил 23 октабрдан Пахтакор туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича  ўринбосари

 

1985 йил 14 февралда Пахтакор туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2005 й. Жиззах Давлат Педагогика институти (кундузги) 2021 й. Республика Бизнес бошқарув олий мактаб (магистратура) 1 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2004-2012 йй.- Пахтакор тумани Ғ.Ғулом номли 2-сонли умумтаълим мактабида инглиз тили фани  ўқитувчи

2012-2016 йй - Пахтакор тумани ХТМФМТ ва ТЭБ тасарруфидаги 2-умумтаълим мактабида маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари  

2016-2017 йй. - Пахтакор тумани ХТМФМТ ва ТЭБ тасарруфидаги “Бахора” МТМ мудираси

2017-2019 йй. - Пахтакор тумани ХТБ тасарруфидаги  2-сонли  умумий ўрта таълим мактаби директори

2019-2020 йй. - “ИНГО” Ўзбекистон суғурта компанияси Бош офис бўлим менеджери

2020-2020 йй. - Тошкент шаҳар  Яккасарой тумани НОУ «London school» директори

2020-2022 йй. -  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси “Экспортни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш” бўлими бош мутахассиси

2022-2023 йй - Пахтакор тумани “Дўстлик” МФЙ ҳоким ёрдамчиси

2023 й.ҳ.в.  - Пахтакор туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари


Пахтакор туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича  ўринбосари

Иш вазифаси: Пахтакор туманида инновацион ривожланишни жадаллаштириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида инновациялар ва технологияларни кенг татбиқ қилиш, инсон капиталини, илм-фан ва инновация соҳаларини ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-165-сонли фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ўз туман (шаҳар)ларининг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, инновацион ҳудудга айлантириш мақсадида ҳар бир ҳудудда қўшимча туман (шаҳар)ларни белгилаш тугрисидаги қарор қабул қилинган.

Унга кўра

алоҳида танлаб олинган туманларда юқори самарадор инновацияларни жорий этиш асосида ушбу ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, юқори технологик янги иш ўринларини яратиш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш ва ҳудудни комплекс инновацион ривожлантириш йўналишларида мавжуд аналогларига нисбатан ҳам нарх ва сифат устунликларига ҳамда инновация элементларига эга лойиҳаларни ўз ичига олган комплекс технологик ечимлардан иборат инновацион бизнес модел асосида «Инновацион ҳудуд»ларни қуйидаги йўналишларда ривожлантириш:

«Рақамли ҳокимият» — аҳолининг барча қатламлари ва тадбиркорлик субъектлари учун рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда тезкор, қулай ва ишончли давлат хизматлари кўрсатишга қаратилган инновацион ечимлар;

«Ақлли тиббиёт» — аҳолига юқори технологиялар ва IT-ечимлар асосида тиббий хизмат кўрсатиш ва аҳоли саломатлигини сақлашнинг (профилактика ва диагностика қилишнинг) инновацион ечимлари;

«Ақлли транспорт» — транспорт воситалари ва инфратузилмаси тизимининг бир-бири билан мутаносиб боғлиқлигини таъминлашга қаратилган технологик комплекслар, йўл ҳаракатини ва жамоат транспортини геоахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бошқариш тизимининг инновацион ечимлари;

«Ақлли таълим» — таълим тизимида виртуал реалликка асосланган илғор визуализация технологиялари ҳамда масофавий ўқитишнинг онлайн-платформалари, таълим беришнинг янги усул ва воситаларини жорий қилиш;

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» — аграр соҳада персоналлаштирилган қишлоқ хўжалиги технологиялари, янги самарадор навлар ва маҳаллий хом-ашё, «яшил» технологияларга ва юқори маҳсулдорликка асосланган қишлоқ хўжалиги юритиш бўйича инновацион ечимлар;

«Ақлли энергетика тизими» — энергия таъминотида қайта тикланувчи энергия манбалари ва «яшил» технологияларни кенг жорий этиш, электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмол қилишда «ақлли» технологиялар бўйича инновацион ечимлар;

«Ақлли маҳалла» — аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллаларда, аҳоли хонадонларида инновацион технологияларга асосланган даромад манбаларини кенгайтириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича инновацион ечимлар;

 

-кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жадал ўсишини таъминлаш;

-янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологиялар яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизимини таъминлаш орқали инновацияларга бўлган талабни рағбатлантириш;

-яратилган капитални «тубдан янгиловчи» инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантириш;

-таълимнинг барча босқичларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолият бошқарувида инсон капиталини янада ривожлантириш.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар