Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ободонлаштириш бошқармасида нима гаплар

Ободонлаштириш бошқармасида нима гаплар

24 октябрь 2022 йил
260
0

 Пахтакор туман Ободонлаштириш бошқармасининг 2022 йил 10 ой давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида А Х Б О Р О Т И

 2022 йил давомида Пахтакор туманини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, кўчалар ва ички йўлларни таъмирлаш, яшил ҳудудларни яратиш ҳамда уларни сақлаш, дарахт-бута ва гул кўчатларини экиш, парваришлаш, агротехник тадбирларни ўтказиш, ирригация тармоқларини тозалаш таъмирлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ўтган давр давомида тумандаги марказий майдонлар, хиёбонлар, йўлаклар, кўчаларнинг маълум қисмлари, жами 58 000 минг кв.м ҳудуд тозаланди.

“Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги кўчаларда жами 2076 дона манзарали дарахт  кўчатлари ва 26037 дона тол терак қаламчалари экилди туманимизда жами 28113 дона манзарали дарахт кўчатлари ва қаламчаларини экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

 Ушбу манзарали дарахт ва бута кўчатлари мунтазам равишда суғорилиб, минерал ҳамда органик ўғитлар билан парваришланмоқда. Суғориш ишларига масъул ишчи-ходимлар бириктирилган. Суғориш ишлари 1 та суғориш машинаси ва қўл кучи ёрдамида мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

Баҳор ва ёз мавсумларида экиши белгиланган 77500 дона мавсумий гул кўчатлари марказий кўчаларнинг гулхоналарига, яшил майсазор четларига  туман хокимлиги боноси олдига, туман халқ қабулхонаси олдига, хотира хиёбонига, Чўлни ўзлаштирувчилар мономента атрофига, экилди. Гул кўчатларини экиш ишлари тасдиқланган графикка асосан давом этмоқда.

Дислокация асосида  бошқарма тасарруфидаги кўчаларида жойлашган 4 500 дона кўп йиллик манзарали дарахт ва бута кўчатларига зараркунанда лари хамда касалликларига қарши дориланди, Ҳисобот даврида ушбу  манзарали ва бошқа турдаги дарахтлар оқланди. Шунингдек, 30 000 кв.м яшил майдонларда ўсган ўтлар махсус техникаларда ўрилди.

Пахтакор туманида ҳар куни 8-10 тонна тўпланган чиқинди ва шох-шаббалар махсус техника воситалари билан жами бугунги кунга қадар 1890 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди, бундан ташқари оғир худуд дастури асосида Ғалаба МФЙ худудидан 325 тонна Дилором МФЙ худудидан 575 тонна хаммаси бўлиб 2790 тонна чиқинди олиб чиқилди.

Бошқарма хизмат кўрсатувчи 23 354 метр  узунликдаги ирригация тармоқлари бир неча бора такроран тозаланиб келинади. Шу кунгача жами 69 700 метр ирригация тармоқлари тозаланди. Бундан ташқари Самарқанд МФЙ Булоқ боши кўчасига 1 400 метр Сувонобод МФЙ Обихаёт кўчасига 1600 метр жами 3 000  метр янги ирригация тармоқлари ётқизилди.

Ободонлаштириш бошқармасининг 2022 йил манзилли дастури ва хашар йўли билан 11580 метр йўл қум шағал аралашмаси билан 3275 метр йўл Асфалтобетон қопламаси билан 700 метр йўл цементобетон қопламаси билан жами 15 555 метр  ички хўжалик йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Тумандаги Самарқанд МФЙ ва Сувонобод МФЙ ларга 120 дона янги замонавий тунги ёритиш чироқлари хозирги кунда ўрнатилмоқда.

Шунингдек ҳисобот даврида тумандаги 6 та қабристонлардан Буюк ипак йўли ҚФЙ худудида жойлашган Биродорлик-2 қабристонда 595 967 982   сўмлик бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.

Пахтакор туманида йил бошидан хозирги кунга қадар  дайди итларни овлаш бригадаси томонидан жами 636 та дайди итларни овлаш йўли билан овлаб йўқ қилинди.  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар