Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » ТЙФУКтомонидан 2022 йил 10 ойи давомида амалга оширилган ишлари

ТЙФУКтомонидан 2022 йил 10 ойи давомида амалга оширилган ишлари

24 октябрь 2022 йил
277
0

 Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2022 йил 10 ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида А Х Б О Р О Т И

Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, туман худудидан ўтувчи умумфойдаланувдаги жами 121 км узунликдаги автомобиль йўлларида шартнома асосида жорий таъмирлаш, сақлаш ва қишки қаров ишлари бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келмокда.

2022 йилнинг ўтган даври мобайнида умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларининг 3,1 км қисми асфальтобетон қоришмаси билан тўлиқ ва 3200 м 2 қисми майда чуқурчаларга (ямочный) асфальтобетон қоришмаси билан жорий таъмирланди. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 1 комплект светафор, 25 км га ётиқ чизиқлар (разметка) чизилди ва 70 дан зиёд замонавий янги йўл белгилари ўрнатилди. Умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ёқасида доимий равишда, мавсумий бегона ўтлардан тозаланиб, мавжуд йўл ёқасидаги йўл элементларини сақлаш учун оқлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари пудрат шартномалари орқали туман худудидаги Мингчинор МФЙ Тумарис-2 кўчасининг (0,216 км) ва Тошкент МФЙ худудидаги Зебинисо ва Қалқон кўчалари (1,455 км) ички кўчаларини асфальтлаштириш ишлари корхонамиз томонидан амалга оширилди.

Куз - қиш мавсумларини беталофат ўтказиш ва умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қум, кумир кукуни ва техник туз захиралари яратилди.  

Бугунги кунда ушбу ишларни бажариш учун 50 дан ортиқ ишчи ходимлар ва корхонамиз ҳисобида 10 дан ортиқ йўл қурилиш ишларини бажариш учун машина – механизмлар мавжуд.

Пахтакор ТЙФУК директори С. Эржигитов

25.10.2022 йил холатига

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар