Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ходи Пўлатовнинг халқга мурожаати

Пахтакор туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ходи Пўлатовнинг халқга мурожаати

26 октябрь 2022 йил
355
0

 Ассалому Алайкум ,

Хурматли Пахтакор тумани аҳли!

 

Пахтакор туманида модернизация, реконструкция қилиш бўйича 2022 йил давомида амалга оширилган тадбирлар хамда АСКУЭ тизимини жорий этилиши юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида ахборот бермоқчиман. Пахтакор туман электр таъминоти корхонаси 2022-2023 йил куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш ва туман худудида фаолият кўрсатаётган корхоналар, тадбиркорлар ва истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун йил бошида режалаштирилган ишларни деярли нихоясига етказдилар.

Пахтакор туманида 1-дона 110/35/10 кВАли подстанция, 7-дона 35/10 кВАли подстанциялар мавжуд, шундан 5-донаси ТЭТК балансида 2-донаси истеъмолчи балансида бўлиб, 332-дона 10/0,4 кВАли трансформатор пунктилари бўлиб, 192-дона ТЭТК балансида, 140-дона  истемолчи балансида.

Шундан, 43 та ТП жорий таъмирланди 5 та ТП мукаммал таъмирланди.Туманимизда 31,2 км 110 кВли, 22,4 км 35 кВли, 216 км 10 кВли 211,5 км 0,4 кВли хаво тармоғлари мавжуд бўлиб, шундан 79,8 км жорий ва 42 км хаво тармоғи мукаммал таъмирдан чиқарилди. Туманимиздаги истеъмолчи балансидаги электр хаво тармоқлари хамда трансформатор пунктларини жорий ва мукаммал таъмирдан чиқариш хам корхонамиз назоратидадир.

Туманимиз “Нурли Пангат” МФЙ ва “Мингчинор” МФЙ Тўмарис қишлоғи “Обод Махалла” дастурига тушган бўлиб, режалаштирилган хаво тармоқлари 100% га бажарилди.

Жумладан “Нурли Пангат” МФЙ га 8,1 км СИП русумли кабель тортилиб 125–дона, Бахмал қишлоғига 17-дона, Ғаллаорол қишлоғига 23 дона темир бетон таянч ўрнатилди, “Мингчинор” МФЙ га 30 дона, Тўмарис қишлоғига 106 дона темир бетон таянч ўрнатилиб 3,2 км СИП русумли кабель тортилди. 2 та худудга 4 дона трансформатор қўшимча ўрнатишимиз керак эди. Хозирча трансформаторни бизнинг балансимизга келишини кутяпмиз. Бу масалани хам 2022 йил ноябрь ойи бошига қадар амалга оширамиз. Бундан ташқари “Оғир худуд” дастури бўйича хам реконструкция ишлари амалга оширилди. Ғалаба МФЙ 12 дона темир бетон таянч ўрнатилиб 2,225 км СИП русумли кабель тортилди. “Дилором “МФЙ га 10 дона темир бетон таянч ўрнатилиб 0,2 км СИП русумли кабель тортилди.

Электр тармоқларини янгилаш ва реконструкция қилиш ишлари хам Пахтакор туманимизда амалга оширилган.

Жумладан “Оқбулоқ” МФЙ га 10 дона темир бетон таянч ўрнатилди.

         “Олмазор” МФЙга 25 дона темир бетон таянч ўрнатилди.  “Чаманзор” МФЙ га 0,6 км Сип русумли кабель ўрнатилди.

“Дўстлик” МФЙ га 1,1 км Сип русумли кабель тортилди. “Тошкент” МФЙ га 14 дона темир бетон таянч ўрнатилиб 2,05 км СИП русумли кабель тортилди. “Буюк ипак йўли” МФЙ га 12 дона темир бетон таянч ўрнатилиб 0,6 метр СИП русумли кабель тортилди,  “Сувонобод” МФЙ га 53 дона темир бетон таянч ва 3,4 км СИП русумли кабел тортилди. “Олтинкўл” МФЙ га 30-дона темир бетон таянч ўрнатилиб 0,26 км СИП русумли кабель тортилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.10.2018 йилдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти бўйича 0,4 кВ тармоқдаги истеъмолчилар электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими яъни, АСКУЭ га уланди.

Жумладан, тумандаги мавжуд 15935 та хонадонлар (шундан аҳолига 15110 та ва улгуржига 825 та) ҳисоблаш нуқтасига АСКУЭ тизимига мос электр ҳисоблаш ускуналари 100 фоизга ўрнатилиб, “Биллинг” тизимига уланганлар сони 15648 тани яъни 96 фоизни ташкил қилмоқда. Тизимга уланмаган 238 та истеъмолчилар бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Туман бўйича жами трансформаторлар сони 332 тани, концентратор ўрнатилиши талаб этиладигани 192 тани ташкил қилиб, ҳозирда 192 тасига ўрнатилди. Қолган трансформаторлар истеъмолчига қарашлилиги учун ва 140 дона истеъмолчи уланганлиги учун уларга GPRS русумдаги ЭХУ лар ўрнатилди.

Туманда АСКУЭ тизими жорий қилинганидан сўнг, ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аввало истеъмолчилар билан электр таъминоти корхонаси ўртасида фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро амалга оширилаётган хисоб-китоблар интизоми янада мустаҳкамланмоқда, электр тармоғига ноқонуний уланишлар олди олинмоқда, истеъмолчилар ўртасида тўлов маданияти шаклланиб, маблағ ундириш даражаси ортишига сабаб бўлди.

Бундан ташқари, тизимда аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ошди, биргина истеъмолчилар ўзларига тегишли бўлган мобил телефон рақамни дастурга бириктириш йўли орқали электр таъминоти корхоналарининг маълумотлар базасида хонадонларини хисоб-китоби тўғрисидаги маълумотлардан хабардор бўлиб туришлари ва тўловларни ўзларига қулай бўлган усулда яъни, мобил телефонларига юклаб олинган банк иловалари ёрдамида, яқин масофадаги пайнет шахобчалари ва бошқалар орқали амалга ошириш имконияти мавжуд.

Шунингдек, аҳоли истеъмолчилари томонидан электр энергияси таъминоти ва АСКУЭ тизими билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мурожаатларини қабул қилиш ва ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида жамиятда  “72-353-15-62” хизмати жорий қилинган.2022 йилнинг ўтган январ-август ойлари мобайнида истеъмолчиларга жами 18 749,1 млн. сўм (шундан, улгуржига 14648,3 млн. сўм ва аҳолига 4100,9 млн. сўм) лик электр энергияси етказиб берилиб, амалда жами 19 954,5 млн. сўм (шундан улгуржидан 15 582,1 млн. сўм ва аҳолидан 4 372,4 млн. сўм)  маблағ ундирилди.

Натижада, 2022 йил 1 сентябр ҳолатига жами дебитор қарздорлик 3 740,9 млн. сўм (шу жумладан улгуржи 195,2 млн. сўм ва аҳоли 3 545,7 млн. сўм) бўлиб, йил бошига нисбатан қарздорлик жами 1,309 млн. сўмга (шундан улгуржидан 0,773 млн. сўмга камайган ва аҳолидан 536,6 млн. сўмга камайган).

Пахтакор ТЭТК га 2022 йил бошидан август ойига қадар 142 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 88 таси ТЭТК га келиб тушган, 54 таси Халқ қабулхонасидан тизим орқали қабул қилинган. Корхонамизга келиб тушган 88 та мурожаатлар барчаси ижобий хал қилинган бўлиб, 54 та тизим орқали келган мурожаатлардан 50 таси тизим орқали ёпилган ва 4 таси жараёнда.

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар