Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Пахтакор Деҳқон бозорида ўзгариш

Пахтакор Деҳқон бозорида ўзгариш

28 октябрь 2022 йил
141
0

 Пахтакор тумани “Пахтакор Деҳқон бозори” МЧЖ раиси Узоқов Жалол Жавлонбекович томонидан 2022 йил давомида бажарилган ишлар бўйича АХБОРОТИ

Пахтакор тумани марказидаги замонавий “ECOBOZOR” 2020 йил декабр ойида тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Одатий супермаркетда харидни амалга ошириб, истеъмолчи нафақат яхши сервисни, балки нархларни таққослаш, табиий маҳсулотларнинг кенг ассортиментини олиш имкониятини истайди. Бошқа томондан, бозорга келгач, харидор кайфияти ва унинг маҳсулотлар танловига таъсир кўрсатадиган қулай шароитларга эҳтиёж бор.

“ECOBOZOR” янги шаклдаги экобозорлар тармоғи - бу одатий озиқ-овқат бозори ва замонавий савдо маркази қулайлиги уйғунлигидир. “ECOBOZOR” лойиҳаси бевосита қишлоқ хўжалиги ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга савдо жойларини тақдим этишга асосланган. Бу ерда юқори сифатли мевалар, сабзавотлар, кўкатлар, сут, нон ва гўшт маҳсулотлари, ичимликлар, шоколад ва қандолат махсулотлари, пишириқлар ва яна кўплаб шунга ўхшаш маҳсулотларни харид қилишингиз мумкин.

 Мазкур мажмуада барча имкониятларга мўлжалланган 200дан ортиқ савдо расталари мавжуд. Барча иншоотлар тоза, озода, иссиқлик тизими билан таъминланганлиги сотувчи ва харидорларга янада қулайлик яратмоқда. Айни пайтда ушбу мажмуада 200 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли муқим иш билан таъминланган.

Бу ерда фермер, деҳқон хўжаликлари, тадбиркорлар ўз маҳсулотларини сотиш имконига эга. Бозор ҳафтанинг барча кунларида туну кун ишлайди. Хусусан, ҳар куни 6:00 дан 22:00 гача маҳсулотларнинг аҳоли учун чакана савдоси йўлга қўйилган. 

  “Пахтакор деҳқон бозори МЧЖ да 2022 йил давомида бозор худудидаги тадбиркорларга берилган савдо дўконлари тадбиркорлар томонидан қурилиш ишлари тадбиркорлар томонидан давом этмоқда.

Бозорда хозирги кунда ахолининг эхтиёжларини кондириш нарх-наволарнинг кескин ошиб кетмаслиги учун бозорда кишлок хужалик махсулотлари хамда озиқ-овқат махсулотларининг нархларини олдини олиш максадида бозор худудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари йўлга қуйилди. 2022 йил бозорда эрондан олиб келинган 100.0 тонна эрон картошкалари олиб келиниб, ахолига қулайлик яратиш мақсадида маҳалларда кўчма савдо дўконлари ташкил қилиниб арзонлаштирилган нархларда сотилди шунингдек, бозор худудида махсус расталарда сотилди. Жорий йил Республика бўйлаб май-июнь ойларида шакар ва нон махсулотининг нархи ошиб кетганлиги сабаб, бозор худудида арзонлаштирилган расталар хамда, кўчма савдо дўконлари ташкил қилиниб мунтазам равишда сотилмокда.

Бозор худудида ташкил килинган арзонлаштирилган расталарда 1 кг шакар 12 000 сўмдан сотилмокда.

Бозор худудига 2022 йил апрел ойидан ичимлик сув тармоғига уланиб ичимлик суви билан таъминланди.

Бозор худидидаги чиқиндиларни чиқариш максадида тоза худуд Давлат унитар корхонаси билан шартнома тузилиб махсус мусур яшиклар ўрнатилиб график асосида олиб кетилмокда.

 Бозор худида яшил макон умуммиллий ҳаракати бўйича, бозор худидига қаламча ва манзарали кўчатлар экилмоқда. Бозор худида аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб манзарали ва мевали кўчатлар сотиш учун алохида ярмарка ташкил килиниб келинмокда.

 2022 йил мобайнида бозор худида тадбиркорлар томонидан 10 та, яъни гўшт ва гўшт махсулотлари, озиқ-овқат дўконлари қурилиб ишга туширилди. Худуддаги қарор чиқган нотурар ерларга тадбиркорлар хисобидан қурилиш ишлари давом этмокда.

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар