Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат тўғрисида МАЪЛУМОТ

Пахтакор туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат тўғрисида МАЪЛУМОТ

11 ноябрь 2022 йил
338
0

 Пахтакор тумани аҳолисига 450 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли туман марказий поликлиника, 100 қатновга мўлжаланган 19-сонли оилавий поликлиникаси ва ҳар бири 50 қатновга мўлжалланган 2 та оилавий шифокорлик пунктлари, ҳамда 170 ўринли (20 ўринли Шошилинч тиббий ёрдам бўлими, 40 ўринли терапия, 15 ўринли режали хирургия, 20 ўринли юқумли касалликлар, 20 ўринли болалар бўлими, 55 ўринли туғруқ комплекси) марказий шифохона ва тез тиббий ёрдам, қон қуйиш, қабулхона, марказий диагностика, стрелизация бўлимлари хозирги кунда замон талабларига мос равишда аҳолиги тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Туманга Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган 5 та контейнерлар олиб келиниб, туманнинг чекка 4 та ҳудудларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг соғлигини доимо назоратга олиб бориш мақсадида ўрнатилди.

 Жумладан, 2000 нафардан ортиқ аҳоли яшаётган “Нурли пангат” маҳалласига, 1200 нафардан ортиқ аҳоли яшётган “Мингчинор” маҳалласининг “Тўмарис” қишлоғига, 1000 нафардан ортиқ аҳоли яшаётган “Пахтакор” маҳалласининг “Наврўз” қишлоғига ҳамда 800 нафардан ортиқ аҳоли яшаётган “Олмазор” маҳалласининг “Қозоқовул” қишлоғига ўрнатилиб бугунги кунда аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда.

Барча тиббиёт пунктлари тиббий жиҳозлар, стол-стул, кушетка, шкафлар, кроватлар ва тиббий асбоб-ускуналар ҳамда ичимлик суви, электр энергияси ва оқова сув хандаклари билан таъминланган.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Акмал Абдумўминович Савурбоев Пахтакор туманида фаолият кўрсатаётган контейнерларда жойлашган тиббиёт пунктлари иш фолияти билан танишиб чиқди ва маъсулларга тегишли кўрсатмалар берди.

 

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар