Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пластик карталардан фойдаланишдаги фоизни олиб ташлаш масаласи кўриб чиқиляптими? – Экспертлар жавоб берди

Пластик карталардан фойдаланишдаги фоизни олиб ташлаш масаласи кўриб чиқиляптими? – Экспертлар жавоб берди

12 ноябрь 2022 йил
159
0

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали “Замонавий банк хизматлари ва аҳоли учун яратилаётган қулайликлар” мавзусида бўлиб ўтган овозли чатда Марказий банк масъул ходимлари Жаҳонгир Қаюмов ҳамда Маматхон Оқиловлар эксперт сифатида иштирок этди.

Кузатувчилар томонидан берилган саволларга экспертларимиз жавоб берди. Овозли чатнинг видеоҳаволасини Youtube канали орқали томоша қилишингиз мумкин.  

—  Банкоматларни нақд пул билан таъминлаш масаласида қандай ишлар амалга ошириляпти?  

— Ҳозирги кунда республикамизда банк инфратузилмалари, йирик бозорлар, туризм объектлари ва бошқа жойларга жами 19 минг 300 дан зиёд ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмалари ўрнатилган. Шундан 10 минг 500 тасини банкоматлар ташкил этади. Жойларда ўрнатилган банкоматлар маҳаллий тўловлардан ташқари халқаро тўлов тизимларининг банк карталарига ҳам хизмат кўрсатади.  

Ҳаммамизга маълум маҳаллий тўлов тизимлари – Uzcard, Humo, халқаро тўлов тизимлари эса Visa, Mastercard, UnionPay. Банк мижозлари карталаридаги маблағларини туну кун нақдлаштириб олишлари мумкин. Банкоматларда аҳолига хизмат кўрсатувчи ишонч телефони ёзилган логотиплар мавжуд.  

Қайси банкоматларда пул кам қолса ўша банкоматга масъул бўлган техник ходимга SMS хабар келади. Хабар келиши билан банкоматларга пул қўйилади. Банкоматларимиз бугунги кунда етарлича пул маблағлари билан таъминланган.  

— Пластик карталардан фойдаланишдаги фоизни олиб ташлаш масаласи кўриб чиқиляптими?  

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан ҳар бир тижорат банки фоизларни ўрнатишда мустақил эканлиги ёзиб қўйилган. Марказий банк бошқа банклар фаолиятига аралаша олмайди. Ҳар бир банк ўз банкомати фаолиятини юритиш, яъни ишлатишда ўзининг харажати бўлади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ҳозирги кунда 1 фоиз белгиланган.  

— Кўп ҳолатларда Humo карталаридан фойдаланишда муаммолар бўлади. Яъни, айрим сотувчилар Humo картаси ишламаётганини рўкач қилишади. Бунинг сабаби нимада?  

— Бугунги кунда республикамиз бўйича савдо ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳисоб-китоб терминаллари билан юз фоиз таъминланган. Тижорат банклари томонидан чакана ҳамда пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаларига 432 мингдан зиёд терминаллар ўрнатилган. Бундан 204 мингтаси Humo’да, 228 мингтаси эса Uzcard тизимида ишлайдиган терминаллар.  

Тўлов тизими бозорида рақобатни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган Humo миллий чакана тўлов тизими функционали, инфратузилмасини ривожлантириш ва унинг оммабоплигини ошириш бўйича амалий ишлар олиб бориляпти. Натижада 2021 йил жами терминаллар орқали амалга оширилган транзакциялар ҳажмида Humo терминалларидан ўтказилган тўловларнинг улуши 2019 йилдаги 3 фоиздан 26 фоизга ошди.  

Ҳозирги кунда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ходимлари томонидан турли хил баҳоналар билан терминаллардан фойдаланмаслик ҳолатлари учраб турибди. Жойларда олиб борилган ўрганишлар давомида Uzcard ёки Humo тўлов  тизимини  ишлатмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Бунга сабаб терминал тушумини камайтириш ҳисобига яширин савдо билан шуғулланиш.  

Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра савдо ва хизмат кўрсатиш пунктларида терминалларнинг мавжудлиги ва уларнинг ишлатилиши устидан назорат давлат солиқ хизматлари органлари зиммасига юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг тегишли моддасига кўра, ҳисоб-китоб терминалларида қонун бузилиш ҳолатлари бўлганида жарима солинишига сабаб бўлади.  

 

Н.Раҳмонова,  

Д.Ёқубов (видео) ЎзА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар