Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор педагогика коллежи 10 ойлик АХБОРОТИ

Пахтакор педагогика коллежи 10 ойлик АХБОРОТИ

12 ноябрь 2022 йил
335
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир чора тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сонли фармонига асосан 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг халқаро сифат таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошлангич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари ташкил этилди.

Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 18 майдаги №418 сонли қарори билан Пахтакор ижтимоий иқтисодиёт ва педагогика коллежи Пахтакор педагогика коллежи этиб қайта ташкил этилди ва фаолият юрита бошлади. Коллежда 1 та ўқув биноси бўлиб 585 ўқувчи ўрнига мўлжалланган,ҳамда 50 ўринли ётоқхона, 150 ўринли фаоллар зали ва ёпиқ спорт зал мавжуд

Пахтакор педагогика коллежида фаолият юритаётган 25 нафар педагог ходимларидан 3 та Етакчи ўқитувчи, 6 та Катта ўқитувчи  ва қолган 16 нафари  Олий маълумотли ўқитувчилар хисобланади.

Пахтакор педагогика коллежига амалиёт ўташ ва келгусида ишга жойлаштириш учун келишув асосида мактабгача таълим ташкилотлар бириктирилган. Хозирги кунда ушбу корхона ташкилотларда талабаларнинг ишлаб чиқариш хамда диплом олди амалиётлари олиб борилмокда.

2021-2022-ўқув йилида жами 198 нафар талаба 2 та йўналиш бўйича коллежни битриб, хозирги кунда 194 нафари талабанинг бандлиги таъминланган хисобланади. Бандлиги таъминланмаган 4 нафар коллеж битирувчиси бандлигини таъминлаш жарёнлари давом этмоқда

     Бундан ташқари қарорда белгилаб берилган 2021-2022-ўқув йили учун коллеж Пахтакор туманидаги 13 дан ортиқ иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириб борилмоқда

              Пахтакор педагогика коллежида хозирги вақтда 2022-2023-ўқув йилида қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаб келмоқда

  1. 11.02.02 Мактабгача таълим
  2. 11.02.01 Мактабгача таълим ташкилоти ёрдамчи тарбиячиси
  3. 11.01.01 Мусиқа рахбари
  4. 11.04.01 Жисмоний тарбия

  Таълим муассасасида 23 номда 431 нусхада  умумкасбий фанлар дарслик, 15 номда 309 нусхада махсус фанлар, 38 номда 38 нусхада ўқитиш материаллари тўплами, 27 номда 27 нусхада электрон дарслик, 587 номда бадиий адабиётлар мавжуд ва Мактабгача таълим бошқармаси томонидан хам 224 та бадий адабиётлар  берилган.

Пахтакор педагогика коллежи 2021/2022-ўқув йилида 4 та йўналиш бўйича 292 нафар талаба ўқишга қабул қилинган бўлиб, Янги 2022-2023 ўқув йили учун туманда келгусида яратилиши режалаштирилган иш ўринлари  хамда корхона ва ташкилотларнинг эҳтиёжларини инобатга олган холда кундузги 2 таълим йўналишига 65 нафар, сиртқи таълим йўналашига 2 мутахассислик бўйича жами 264 нафар, “Профессонал таълим тизимида дуаль таълимни ташкил этиш чора тадбирлари ҳакида”ги қарорига асосан 1 та мутахассисилик бўйича “Мактабгача таълим бўлимлари” билан тузилган шартномаларга асосан дуаль таълим бўйича жами 26 нафар умумий холда 30 нафар қабул параметрига таклиф киритилган бўлиб хозирги кунда ушбу талабалар 2022-2023-ўқув йилининг 17 октябридан бошлаб дарс жараёнларида иштирок этиб келмоқда.

    Коллежда олиб борилаётган ишлар таълим сифатини, ўқитувчилар салохиятини ва ўқув методик таминотини янада яхшилаш учун Пахтакор педагогика коллежи ва Жиззах Давлат Педагогика Унверситетининг Мактабгача таълим факультети билан 2021 йил 15 январда 2025 йилгача келишилган Шартнома  имзоланган, 2022 йил 8 сентябрда Жиззах Давлат Педагогика Унверситети билан 2027 йилгача мўлжалланган Хамкорлик шартномаси имзоланган ва 2022 йил 16 сентябрда мактабгача таълим ташкилотлари ва директор ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти билан 2025 йилгача мўлжалланган Хамкорлик шартномалари тузилган.Жиззах Давлат педагогика Унверситети ва Мактабгача таълим  кафедраси билан хамкорлик шартномаси тузилган ва  профессор  ўқитувчилари томонидан коллежда ўқитувчилар ва  ўқув гурухларида “Махорат дарслари” ўтказилиб келинмоқда.

         Таълим  муассасасида олиб борилаётган ишлар ва тадбирлар Туман газетаси ва вилоят телевиденясида хам ёритиб борилмоқда. Жумладан коллеж ходимлар назоратчиси Турдиев Шопулатнинг  Пахтакор ҳаёти газетасининг  2022 йил 1 январь сонида Ютуқлар соясидаги камчиликлар деб номланган мақоласи, Пахтакор ҳаёти газетасининг 2022 йил 17 февралдаги сонида коллежда ўтказилган Заковат интеллектуал ўйини, 2022 йил 25 майдаги сонида коллежда ўтказилган Очиқ эшиклар ва Карера куни тадбири ва 2022 йил 26 августда коллеж директор ўринбосари Ахмедов Ҳошим томонидан янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича Янгича руҳ ва аниқ режа асосида деб номланган мақоласи чиқарилган. Пахтакор педагогика коллежида талаба ёшлар орасида “Заковат ” интеллектуал клуби ташкил этилиб, хафтанинг хар чоршанба кунлари талаба ёшлар орасида  ўтказилиб келинмоқда. Жиззах вилоятидаги профессионал таълим муасасалари ўртасида  “Заковат ” интеллектуал ўйинида коллеж жамоаси фаол иштирок этиб “Энг фаол жамоа” номинацияси ғолиби бўлишди.

Пахтакор педагогика коллежида талаба ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 5 та махсус фан, 2 та ижодий хамда 4 та спорт тўгараклари фаолият юритиб келмоқда. Тўгаракда коллеж ўқувчиларидан 268 нафари доимий равишда иштирок этишиб келишмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар