Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Маданият карвони” туманимизда

“Маданият карвони” туманимизда

14 ноябрь 2022 йил
258
0

 Давлатимиз раҳбарининг биринчи галдаги устувор вазифалари айнан инсон қадрини улуғлаш дея такидлаган сўзлари ўз тасдиғини топмоқда. Жорий йил 14-16 ноябрь кунлари туманимизда маданий-маърифий ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Маданият карвони” ҳамда “Маънавият фестивали” бугунга келиб кўпчиликнинг қалбидан жой олди, десак ҳеч муболаға бўлмайди. Эл суйган ижодкорлар, санъат ва маданият намояндалари, ёзувчи ва шоирлар, илм аҳли вакиллари, аҳоли билан учрашмоқда, юзма-юз мулоқотлар дилтортар концерт дастурларига ва шеърхонликка уланиб ҳамюртларимизни қувонтирмоқда.

Президентимиз айнан шу анъанани давом эттиришни қарорга киритиб, бу каби тадбирларни “Маҳаллада дув-дув гап”, “Маданият карвони” номлари остида юртимизнинг олис ҳудудларида санъат аҳлини кўришни истади. Қарор ижроси доирасида Маданият вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон давлат филармонияси ҳамкорлигида туманимизнинг энг олис ҳудудларида, қишлоқ ва маҳаллаларда эл севган санъаткорлар, ёш ижодкорлар билан “Маданият карвони” доирасида катта концерт дастурлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай ҳаётбахш мақсадларни кўзлаган “Маданият карвони” ва “Маънавият фестивали”нинг навбатдаги манзили туманимизнинг 1 секторида жойлашган Боғишамол маҳалласида бўлиб ўтди. Зиёлилар, актёрлар, шоир ва ёзувчилар, санъат ихлосмандлари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

— Худди дарахт она заминдан куч олиб, кўкка бўй чўзгани каби санъаткор ҳам халқ ичида юрса, маънавий қувват олади, янги ижодий ғоялар пайдо бўлади, — дейди Ўзбекистон хизмат кўрсатган артисти Толиб Хожиев. — Туманимизнинг Боғишамол маҳалласида оддий, самимий инсонлар даврасидаги дилкаш суҳбатларимиз, мухлисларимиз билан биргаликда ижро этган куй-қўшиқлар ўзига хос маънавият ва санъат байрамига айланиб кетди. Очиғи, шундай учрашувларни, қишлоқ ҳавосини жуда соғинган эканмиз дея сўз нутқини якунлади нотиқ. Халқ орасида бу инсонни кўпчилик Ака Шариф дея танишади.

Пойтахтдан келган меҳмонлар Зулфия Мўминова, Абдунаби Бойкўзиев, Омина Тўрақулова, Толиб Хожаев, Шербек Шодиев, Абдулла Рахимжонов, Суннатиллф Фазлитдинов , Хилола Хўжаева ва Хушнуд Сайфуддинов сингари элимиз суйган санъаткорлар Самарқанд маҳалласида жойлашган

4 умумтаълим мактабида бўлиб маҳалла ахли ҳамда ўқувчи ёшларга ҳам бир олам қувонч улашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар