Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ватан байроғи бизнинг фахримиз

Ватан байроғи бизнинг фахримиз

18 ноябрь 2022 йил
218
0

 Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи мамлакатимиз суверенитетининг рамзи бўлиб, унда милллий давлатчилигимиз, мустақил ва мустаҳкам давлат барпо этиш йўлидаги эзгу мақсад ва миллий ғоялармиз, асосийси, умуминсоний қадриятларга содиқлигимиз, орзу-умид ва ёруғ келажакка интилишларимиз, ор-номусимиз ва ғуруримиз акс этган.

 

Байроғимиз, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи йўлида барчамизни бирлаштириб, мамлакатимиз мустақиллигини ҳамиша кўз қорачиғидек асрашга, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлишга, юксак ишонч ва қатъият билан келажакка қадам ташлашга даъват этиб турибди.

 

Шу билан бирга нуфузли халқаро ташкилотларнинг пештоқида, жаҳон спорт майдонларида Ватанимиз байроғининг мағрур ҳилпираб туриши барчамизга фахр ва ифтихор бағишламоқда.

 

Миллий байроғимизнинг кундалик ҳаётимизда доимий ҳамроҳимизга айланиши бизнинг давлатда яшовчи барча миллат ва элат вакилларини жипслаштиришда муҳим ўрин тутади.

 

Пахтакор туманида 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими, таълим муассасалари ва тумандаги барча ҳудудларда байрам кенг нишонланди. Жумладан Автомашиналарда Ватанимиз байроғи билан безатилган катрежлар туман бўйлаб ҳаракатланиши барчада яна бир фахр туйғусини уйғотди. Пахтакор тумани Ахборот кутибхона марказида ташкил этилган тадбир ўзгача ғурур туйғуларини акс этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар