Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27

Кадастр агентлиги

21 ноябрь 2022 йил
349
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4819-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” ги 66-сонли қарорларига асосан кадастр агентлиги ташкил этилиб асосий вазифалари белгилаб берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 2661 –моддаси билан кадастр агентлигига юридик ва жисмоний шахсларни маъмурий жавобгарликга тортиш ваколати берилган.

Кадастр агентлиги Пахтакор туман бўлимида хозирги кунда 5 нафар инспектор ўз хизмат вазифаларини олиб бормоқда.

Жорий йилнинг ортда қолган дастлабки ўн ой давомида Кадастр агентлиги Пахтакор туман бўлими инспекторлари томонидан ер назорати тизимида олиб бoрилган тадбирлари натижасида туман бўйича 125 та ҳолатда 4,266 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шаҳслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб қурилиш қилганлиги аниқланди.

Шундан, 121 та  (4,165 га) ҳолатда МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш) ҳамда 4 та (0,101 га)  ҳолатда  МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисми (ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш)  билан жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан маъмурий баённома шакиллантирилди.

Аниқланган МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми билан 13 та ҳолатда хуқуқбузарларга нисбатан жарима жазоси тайинланган. Шундан 10 та ҳолатда хуқуқбузарлар жарима жазоси қўлланилгандан сўнг ноқонуний ҳолатни бартараф этган. Жами 108 та ҳолатда ҳуқуқбузарлар томонидан ер майдонлари белгиланган муддатда бартараф этганлиги сабабли МЖтКнинг 60-моддаси 4-қисми (Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилиш) билан маъмурий жавобгарликдан озот этилган. Қолган 3 та ҳолатда фуқаролар ўз ихтиёри билан бартараф қилмаганлиги сабабли 2 та ҳолатда ФИБ туман судига даъво аризаси киритилда ва ФИБ суд томонидан қаноатлантирилди ҳамда 1 та ҳолатда ФИБ судга даъво аризаси киритилди иш кўриб чиқиш жараёнида.

Шунингдек, МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисми билан 4 та ҳолатда хуқуқбузарларга нисбатан жарима жазоси тайинланди 1 та ҳолатда қурилма ўз ихтиёри билан бартараф этилди ҳамда 2 та ҳолатда ноқонуний қурилмани буздириш юзасидан ФИБ туман судига даъво аризаси киритилиб суд томонидан қаноатлантирилди ва 1 та ҳолатда ноқонуний қурилмани бартараф этиш мақсадида ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, туман ҳудудида ажратиб берилган ер майдонларидан 6 та (0,9 гектар) ҳолатда мақсадсиз фойдаланиш ҳолати аниқланди ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан бўлим томонидан туман ҳокимлигига мақсадсиз фойдаланмаётган ер майдонларини ер фонди захирасига давлат мулки сифатида қайтариш ҳақида тақдимнома киритилган. Шундан 1 та (0,4) ҳолатда ер майдони ер фонди захирасига давлат мулки сифатида қайтарилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори асосан, кўчмас мулк объектларни белгиланган муддат ичида давлат рўйхатидан ўтказмаганлиги учун 56 та ҳолатда юридик ва жисмоний шахсларга 94 миллион 860 минг жарима жазоси тайинланган.

Юқорида кўрсатилган амалга оширилган ишлар натижасида, ўзбошимчалик билан эналлаб олинган 4,09 гектар ер майдонлари ер фонди захирасига давлат мулки сифатида қайтарилган.

Хусусан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари бартарф этилиши натижасида Сувонобод МФЙ, А.Темур кўчасида йўллар кенгайтирилиб аҳолига қулайликлар яратилди. Худди шундай ҳолатлар Пахтакор МФЙ, Дилором МФЙ ва Оқ булоқ МФЙларда амалга оширилди.

 

Кадастр агентлиги Пахтакор

туман бўлими бошлиғи И.Бердиқулов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар