Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Одам савдоси билан биргаликда курашайлик

Одам савдоси билан биргаликда курашайлик

22 ноябрь 2022 йил
242
0

 БМТнинг маълумотига кўра, дунёда ҳар йили 3 миллионга яқин шахс одам савдосининг қурбонига айланмоқда.

Жумладан, 600 мингдан 800 мингтагача аёллар чет элларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда. Бу жирканч жиноят билан шуғулланувчи кимсалар пул топишнинг чексиз имкониятлари ҳақида “ишончли” ваъдалар бериб, ноқонуний йўллар билан хорижий давлатларга олиб чиқиб улрани ўз жиноятлари қурбонига айлантирмоқда.

Улар орасида ўз юртдошлари, қариндошларини ҳам ўз домларига илинтиришдан тоймайдиганлар ҳам бор. Бу одам савдоси ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши ваколатли органларнинг ташаббускорлиги етарли бўлмаётганлиги, ягона раҳбарлик остида етарли даражадаги идоралараро ҳамкорлик мавжуд эмаслиги, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар тўғрисида холис ва ишонарли ахборотни кенг жамоатчиликка ва халқаро ҳамжамиятга етказиш бўйича чора-тадбирлар уйғунлаштирилмаганидан далолатдир.

Одам савдоси қурбонларини аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий реабилитация қилиш, шундай жиноятлар қурбонига айланган фуқароларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, одам савдосига алоқадор шахсларни тергов қилиш ва жавобгарликка тортиш, шунингдек, бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмоқда.

Болалар меҳнатига барҳам берилди, қишлоқ хўжалиги ишлари, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даврида катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш бўйича мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоялаш ҳамда халқаро майдонда давлатимиз имижини ошириш мақсадида фуқаролик жамияти вакиллари ва мазкур соҳадаги хорижий ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича иш олиб борилмоқда.

Президентимизнинг "Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ҳамда Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги “Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори бу жиноятга қарши муҳим норматив ҳужжат сифатида қабул қилинди. Бу йўналишда ҳаётга изчил тадбиқ этилаётган қонун ҳужжатлар, бир қатор дастур ва йўл хариталарига назар ташласак, ҳукуматимиз мамлакатимизда истиқомат қилаётган бирор бир инсон бу мудҳиш жиноятнинг қурбонига айланиб қолмаслиги учун жуда қатьий ва жиддий чоралар кўрилаётганлигини, барча саъй-ҳаракатлар комплекс равишда амалга оширилаётганини куриш мумкин. Расмий маълумотларга кура, республикамизда 2019 йилда одам савдоси билан борлик жиноятлар 22 фоизга камайган бўлса-да, чақалоклар савдоси 43 фоизга ошган. Одам савдоси жинояти билан боғлиқ 710 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 96 таси, яъни 13 фоизи бўйича жиноят иши кўзғатилган.

Бугун одам савдосига қарши курашиш биргина шу ишга масъул бўлганларнинг иши эмас. Бу барчамизнинг бирдек курашишимизга муҳтож. Маълумотларга қараганда, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар аввало қўни-қўшнилар, маҳалла, жамоатчиликнинг эътиборсизлиги сабаб ён-атрофимизда, орамизда содир бўлмокда. Ота-боболаримиздан қолган бир гaп бор. "Бир болага етти маҳалла ота-онадир". Шу мақолга амал қилиб, эътиборли ва кузатувчи бўлайлик. Биргина биргина диққатимиз сабаб бир инсон, бир оиланинг шаънини ҳимоя қилишга қодирмиз.

 

Фукаролик ишлари буйича

Жиззах вилоят суди судьяси С.Набиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар