Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 10 ойлик АХБОРОТИ

Пахтакор туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 10 ойлик АХБОРОТИ

22 ноябрь 2022 йил
162
0

 Ўзбекистон Республикаси Молия ва зирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтакор туман бўлимида 2022 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида АХБОРОТИ

       Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтакор туман бўлими томонидан 2022 йил 10 ойи давомида қатор ишлар амалга оиширилди.

         Бугунги кунда бўлим томонидан туманда яшовчи 7696 нафар пенсия ва нафақа олувчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шундан ёшга доир пенсия олувчилар 5506 нафар, 737 нафар ногиронлик ва 637 нафари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларни ташкил этса, 741  нафар болаликдан ногиронлик нафақаси олувчилар, иш стажига эга бўлмаган ногиронлар 148 нафар, зарур иш стажига эга бўлмаган ёшга доир нафақа олувчилар 156 нафар, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчилар 82 нафар, 18 ёшгача болаликдан ногиронларни парваришлаш билан банд бўлган она (ота) 124 нафар.

         2022 йил январь - октябрь ойларида янги тайинланган пенсия ва нафақаларни умумий сони 819 тани ташкил этди. Шундан ёшга доир пенсия 391 та, ногиронлик пенсияси 66 та, боқувчисини йўқотганлик пенсияси 53 та, 309 та ижтмоий нафақалар тайинланган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган ижтимоий ҳимоя сиёсати доирасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ислоҳотлар доирасида пенсия тизимини такомиллаштиришга, пенсиялар миқдорини мунтазам ошириб боришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Жумладан, фуқароларнинг оворагарчилигини бартараф этиш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш, шунингдек қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида фуқаронинг 2005 йил 1 январдан аввалги давр учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланиши, пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланиши ва тўланиши, уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтидаги қўшиб ҳисобланадиган иш стажи даври икки баробарга, яъни уч йилдан олти йилга оширилганлиги пенсия тизими ислоҳотидаги муҳим қадамлар бўлди.

Шу билан бирга, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг пенсия миқдорлари мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошириб борилишини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

 

         2022 йилнинг 10 ойи давомида пенсия ва нафақа қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-58-сон Фармони билан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги «2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-3227-сон Фармонига ўзгартиришлар киритилиб 2022 йил 1 мартдан бошлаб компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб бориладиган бўлди. Ушбу фармонга асосан тумандаги 54 нафар хеч қаерда ишламайдиган афғон уруши қатнашчиларига ҳам компенсациялар тўланмоқда.

Ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилди. Бунда, ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахслар учун ҳар ойлик компенсация тўлови — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида тўланади.

Шунингдек фармон билан  ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланадиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги ПФ-74-сонли “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан  2022 йил 1 майдан бошлаб ногиронлик пенсиялари, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори 698 000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек  2022 йил 1 апрелдан бошлаб 34 тур касаллик бўйича  ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг  парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови  жорий этилди. Пахтакор туманида ушбу тўлов 124 нафар фуқарога тўлаб келинмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сон Фармони асосан  2022 йил 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилди.

Фармоннинг 4 бандига биноан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўшимча қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғирлашишининг олдини олиш мақсадида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали 2022 йил 1 апрелга қадар нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш учун маълумотларнинг хато тақдим этилиши, киритилиши ва техник сабаблар туфайли фуқароларга ортиқча тўланган 87 518 050 млн сўм миқдордаги суммалар ҳисобдан чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июндаги ПФ-274-сон Фармони билан 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов  тўлаб бориладиган бўлди. Бу имтиёздан Пахтакор туманида 11 нафар фуқарога 3300000 сўм миқдорда тўловлар уларнинг пенсия ва нафақалари билан биргаликда тўлаб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги ПҚ-258-сон қарорига асосан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш мақсададида  ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга — 300 минг сўмдан;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир         18 ёшга тўлмаган боласига — 200 минг сўмдан тўлаб берилди.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида           2022 йил 19 сентябрдан ЎРҚ-791-сон қонуни қабул қилинган бўлиб ёшга доир, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг кўп миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача ошириш 2023 йил 1 январдан эътиборан амалга киритиладиган бўлди. Ушбу фармонга асосан Пахтакор туманида 425 га яқин  пенсионерларнинг пенсияси қайта ҳисоблаб берилади.

 

         Шунингдек Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича ижро этувчи аппаратнинг 26.08.2022 йилдаги 13-а буйруги қабул қилиниб Пенсия жамгармаси тизимида коррупцияга карши курашиш Дастури ҳамда  Пенсия жамгармаси тизимида коррупцияга оид хукукбузарлик хакида хабар берган еки коррупцияга карши курашишга бошка тарзда кумаклашган ходимларни рагбатлантириш тўғрисидаги тартиби тасдиқланди.

         Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида туман пркуратураси, ички ишлар бўлими, Адлия бўлими ҳамда Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси билан биргаликда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича ўқув семинарлари ўтказилди.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали 2022 йилнинг 10 ойи давомида 140 нафар фуқарога  моддий ёрдам ҳамда 4725 нафар кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси тайинлаб берилди.

Ушбу нафақалар идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланиб тайинланди.

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар