Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритилди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритилди.

24 ноябрь 2022 йил
204
0

 Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон кадрини улуглашга йуналтирилган ижтимоий химоя сиёсати доирасида изчил ислохотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ислохотлар доирасида пенсия тизимини такомиллаштиришга, пенсиялар миқдорини мунтазам ошириб боришга алоқида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, фуқароларнинг оворагарчилигини бартараф этиш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш, шунингдек қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида фуқаронинг 2005 йил 1 январдан аввалги давр учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланиши, пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланиши ва тўланиши, уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтидаги қўшиб ҳисобланадиган иш стажи даври икки баробарга, яъни уч йилдан олти йилга оширилганлиги пенсия тизими ислоҳотидаги муҳим қадамлар бўлди.

Шу билан бирга, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг пенсия миқдорлари мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошириб борилишини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Ушбу Қонунда ёшга доир, ногиронлик хамда боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш хақининг энг кўп миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача ошириш назарда тутилмоқда.

Қонунда таклиф этилаётган янги нормалар пенсионерларнинг моддий фаровонлигини янада оширишга ва ижтимоий адолат принципларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 19 сентябрдаги                       №ЎРҚ-791 сонли Қонуни қабул қилиниб 2023 йил 1 январдан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 27 ва 31-моддаларига ўзгартириш киритилиб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн икки бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинадиган бўлди.

Қонунга киритилган ушбу ўзгартириш орқали нафақат 2023 йил                       1 январдан кейин тайинланадиган балки унгача тайинланиб тўлаб келинаётган пенсиялар қайта ҳисоблаб чиқилади. Бугунги кун ҳолатига Пахтакор туманида 425 нафарга яқин фуқаронинг пенсияси қайта ҳисобланади.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар