Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Президент Фармони ҳам мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

“Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Президент Фармони ҳам мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

26 ноябрь 2022 йил
270
0

 Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир.

Бугунги кунда биргина Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивида Конституциямизнинг яратилиши тарихи билан боғлиқ муҳим ҳужжатлар 19 та жилдда сақланмоқда. Конституциянинг яратилиши тарихини атрофлича ўрганиш, бу муҳим ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини чуқур талқин ва таҳлил этиш мустақил Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўқиб-ўрганишнинг таркибий қисми сифатида катта аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда.

Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди, барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда ҳамда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда.

Конституцияни яратиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, биринчи ҳуқуқий қадам – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши алоҳида кўрсатишимиз мумкин.

«Ўз она тилини билмаган одам ўзининг шажарасини, ўзининг илдизини билмайдиган, келажаги йўқ одам, киши тилини билмайдиган унинг дилини ҳам билмайди, деб жуда тўғри айтишади». «Ҳар қайси миллат, катта ё кичиклигидан қатъий назар, ўз она тилини ҳурмат қилади».

Конституцияни яратиш йўлидаги иккинчи ҳуқуқий қадам – Президентлик институти таъсис этилиши ва янги давлат рамзларини тайёрлаш бўйича комиссия тузилиши билан боғлиқ.

Конституцияни яратиш йўлидаги учинчи ҳуқуқий қадам – «Мустақиллик декларацияси»нинг эълон қилинишидир.

Конституцияни яратиш йўлидаги тўртинчи ҳуқуқий қадам – Конституциявий комиссиянинг ташкил этилишига бориб тақалади.

Конституцияни яратиш йўлидаги бешинчи ҳуқуқий қадам – Биринчи Президентимизнинг Ҳиндистонга 1991 йилги ташрифи билан чамбарчас боғлиқ.

Бир сўз билан айтганда, истиқлол арафасида вужудга келган оғир шароит, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий қийинчиликларга, турли тўсиқларга қарамасдан, халқимиз ўзининг асрий орзуси – Ўзбекистоннинг давлат суверенитети ва мустақиллиги сари қатъият билан ҳаракат қилишда давом этди. Ўша беором даврда қабул қилинган Президент фармони ва қарорларида акс этган муҳим ҳуқуқ ва қоидалар кейинчалик Конституциямизнинг асосий бўлим, боб ва моддалари сифатида мустаҳкамланди.

Конституцияни яратиш йўлидаги олтинчи ҳуқуқий қадам – Давлат мустақиллигининг эълон қилинишидир.

Мамлакатимиз раҳбарининг 1991 йил 31 августда, ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессиясида сўзлаган нутқи, айниқса, ўша нутқдаги: «Мен шу бугундан эътиборан 1-центабрни республикамизда Мустақиллик куни, умумхалқ байрами деб эълон қилишни таклиф этаман», деган оташин сўзлари Ватанимиз тарихига олтин ҳарфлар билан мангуга ёзилгандир.

Конституцияни яратиш йўлидаги еттинчи ҳуқуқий қадам – 1991 йил 29 декабрда Президент сайлови ва Давлат мустақиллиги тўғрисидаги референдумнинг ўтказилишига тааллуқли.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва Республика давлат мустақиллиги тўғрисидаги референдум 1991 йил 29 декабрда бўлиб ўтди. Халқ давлат мустақиллигини қўллаб овоз берди ва Президентни сайлади. 1992 йил 4 январь куни Олий Кенгашнинг ана шу сайлов ва референдум якунларига бағишланган тўққизинчи сессияси очилди.

Конституцияни яратиш йўлидаги саккизинчи ҳуқуқий қадам – биринчи Конституция лойиҳасининг илк бор матбуотда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинишидир.

Конституцияни яратиш йўлидаги тўққизинчи ҳуқуқий қадам – Конституция лойиҳасининг иккинчи марта матбуотда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинишидир.

Конституция лойиҳасини икки босқичда муҳокама этиш учун матбуотда эълон қилинишининг маъноси шундан иборат эдики, фуқаролар Конституциянинг қайта ишланган вариантида Конституция лойиҳасини муҳокама қилишдаги ўз иштирокларининг натижасини кўра олдилар.

Конституция лойиҳасининг янги вариантида умумхалқ муҳокамасининг дастлабки босқичида келиб тушган кўплаб фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ўз ифодасини топди. Фуқароларимиз Конституциявий комиссия томонидан уларнинг овози эшитилганига, таклифлари тегишли равишда кўриб чиқилиб, инобатга олинганига ишонч ҳосил қилдилар.

Конституцияни яратиш йўлидаги ўнинчи ҳуқуқий қадам – Конституция лойиҳасининг қабул қилинишидир.

Конституциявий комиссия томонидан 1992 йил 6 декабрда Конституция лойиҳаси охирги марта муҳокама этилди.

Парламент депутатлари томонидан лойиҳа моддама-модда муҳокама қилиниб, унга яна бир қатор ўзгартишлар киритилгач, 1992 йил 8 декабрь куни Бош Қомусимиз қабул қилинди. Шу кундан эътиборан, 8 декабрь – умумхалқ байрами деб эълон қилинди.

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси янги мустақил жамиятнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади.

 

Пахтакор туман адлия бўлими бошлиғи Хосилмурод Кушматов

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар