Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Қадим Бухоро шаҳрига саёҳат.

Қадим Бухоро шаҳрига саёҳат.

24 ноябрь 2022 йил
273
0

 

 Пахтакорлик нуронийлар учун Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Кексалар ойлиги” доирасида Пахтакор тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва туман ҳокимлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан 45 нафар пахтакорлик нуронийлар учун Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди.  

Иштирокчилар зиёратни Бухоро вилояти Когон туманидаги “Нақшбандия” тариқати ривожига катта ҳисса қўшган Олтинчи Пир дея, ном қозонган Саид Амир Кулол зиёратгоҳидан бошлашди. Шундан сўнг етти пир зиёрати давом этди.

Бухоро — табаррук замин. Азал-азалдан турли савдо йўллари, маданият ва цивилизациялар чорраҳасида жойлашган бу кўҳна гўшанинг оҳанрабоси, кўрку таровати инсонни доимо ўзига чорлаб туради. Нақшбандия тариқатининг асрлар силсиласида ҳамиша обрў ва эътибор қозониши боиси шундаки, у инсонни ҳамиша яратувчиликка, меҳнатга, ҳалол ризқ топишга ундайди.  “Дилба ёру даст бакор”, яъни “Қўлинг меҳнатда, қалбинг Оллоҳда бўлсин” ақидаси жамиятнинг барча қатлами учун бирдек аҳамиятга эгадир.

Жорий йилнинг 19-20-октябрь кунлари Пахтакор тумани нуроний отахонлари –онахонлар маданий-тарихий обидаларни зиёрат қилиш мақсадида Бухоро вилоятигаташриф буюришди. Саёҳатнинг биринчи куни ходимлар азиз авлиёларимиз бўлмиш етти пирни зиёрат қилишди. Иккинчи куни эса Азим Бухоро шаҳридаги Хўжа Насириддин, Ситорайи Моҳихосса, Минорайи Калон ҳамда Аркни зиёрат қилган ҳолда маданий ҳордиқ чиқаришиб, мана шу ерда ўз саёҳатларини якунлаб, Пахтакор туманига қайтишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар