Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакорда Уч авлод учрашуви бўлди

Пахтакорда Уч авлод учрашуви бўлди

25 ноябрь 2022 йил
223
0

 Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам.

Тадбирга уч авлод вакиллари - меҳнат фахрийлари, фидойи ишчилар ва ёшлар таклиф этилди.

Тадбирда сўзга чиққан туман Нуронийлар жамғармаси раиси Ш.Нормуҳаммедов эркин ва обод жамиятимиз, фаровон турмушимиз, буларнинг барчаси мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган мислсиз ўзгариш ҳамда янгиланишлар самараси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Туман маҳалла жамоат фонди раиси А.Саломов ҳамда бир гуруҳ меҳнат фахрийлари йиғилганларга ўз тилакларини билдиришди.

Ёшлар эса яратилаётган имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб, янги Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун фидойилик кўрсатишларини айтиб ўтдилар.

Тадбир давомида туманимиз Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари, тўгарак аъзолари томонидан Ватан, бахт-саодат, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Тадбирда шунингдек туман ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар  

 

Ўзаро суҳбат ва мулоқотларда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани бот-бот таъкидланди.

Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди. Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатлар бош мавзусига айланди.

Шу маънода, хайрли тадбир иштирокчилари туман марказида жойлашган Нуронийлар масаканидаги шарт шароитлар билан ўртоқлашди. Масканда ташкил этилган кутубхона, шахмат-шашка тўгараги, соғломлаштириш, ошхона, тиббиёт хоналари ташкил этилгани бу албатда катта эътибордир. Меҳнат фахрийлари томонидан ҳарбий қисмдан таклиф этилган ёшлар, фидойи ишчилар ва ёшларга чин инсоний ғояларни қалбга жо этиш ва бошқаларни ҳам шунга бошлаш ҳар бир инсон, айниқса, ёш авлод вакилларининг бурчи экани айтиб ўтилди.

Янги Ўзбекистон тарихининг ўтган олти йили ҳақида ўйласак, янгиланишлар шиддати ва тараққиёт одимидан вақт тезлашгандек туюлади, гўё. Шу қисқа вақт ичида Пахтакор туманида ҳам 30-40 йиллаб ечимини кутиб ётган муаммолар барҳам топди, катта марралар олиниб, одамларни ҳаётдан рози бўлишига қаратилган дастурлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, қурилиш ва бунёдкорлик, маънавий-маърифий, маданий соҳаларда мисли кўрилмаган ютуқларга эришилмоқда. Туманда массивлар қурилиши ижтимоий кўмакка мухтож оилаларга берилган катта имкониятдир. у ерларда яшаётган юртдошларимиз дунёқарашида туб ўзгаришлар рўй берди. Айниқса, бундай ҳудудларда яшовчи ёшлар учун турли соҳаларда алоҳида имтиёзларнинг жорий этилгани улар олдида катта имконият эшикларини очиб бердики, бундан уларнинг миннатдорлиги чексиз, албатта.

Умуман, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари, бошқа қатор лойиҳалар амалга оширилаётган натижасида тумандаги қишлоқ ва маҳаллалар қиёфаси ўзгармоқда, халқнинг розилигига эришилмоқда. Розилик бўлган жойда эса барака, муваффақият бўлади.

Жонажон Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бундай бебаҳо бойликни муттасил мазмунан бойитиб бориш масалалари анжуманда сўзга чиққанлар нутқида, дастурхон атрофидаги гурунгларда, ижро этилган куй-қўшиқ ва рақсларда ҳам алоҳида ажралиб турди. Она Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир мушт бўлиб, давлатимиз раҳбарига таянч ва суянч бўлиб, яшаш, меҳнат қилиш, келгуси авлодларни шу руҳда камол топтириш муқаддас бурч экани бир овоздан баралла янгради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар