Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Д.Хакимовнинг жорий йилнинг 10 ой давомида фаолияти юзасидан А Х Б О Р О Т И

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Д.Хакимовнинг жорий йилнинг 10 ой давомида фаолияти юзасидан А Х Б О Р О Т И

28 ноябрь 2022 йил
181
0

 Туманда ёшлар фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда шу билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, туман аҳолисининг хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, ёшлар фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда шу билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори билан тумандаги ҳар бир маҳаллада  ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Ёшлар етакчилари лавозимига суҳбат асосида ўтказилган номзодлар билан
2022 йил 21 январ куни икки томонлама тузилган меҳнат шартномаларига кўра буйруқлар чиқарилиб, барча ходимлар ишга қабул қилинди ва уларга самарали ишлаш тизимини яратиш учун алоҳида хона, мебел жиҳозлари, ҳамда туман ҳокимлиги томонидан 102 млн.сўмга замонавий компьютер ва принтерлар олиб берилди.

Ҳозирги кунда “Ёшлар баланси”ни ҳаққоний шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш мақсадида, тумандаги барча фуқаролар йиғинларида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 18200 нафар ёшлар ўртасида уйма уй ўрганилиб хатлов жараёни ўтказилмоқда. Янгича Нукус намунаси асосида хатлов ишлари туманда жорий йилнинг 3-октябрдан бошланиб 30-октябр ҳолатига 17323 нафар 95,2% ёшларнинг анкета сўровномалари тўлдирилди.

Жорий йил холатига “Ёшлар дафтари”га 524 нафар ёш киритилиб
410 нафар ёшнинг муаммоси ўрганилиб амалий ёрдам кўрсатилган.

Жорий йилнинг бошидан ҳозирги кунга қадар “Ёшлар дафтари” жамғармасига 891,2 млн.сўм маблағ келиб тушган. “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёшларнинг бўш вақтини мазмуни ўтказиш ҳамда ёшларнинг истеъдодини ривжолантириш мақсадида
5 ташаббус доирасида тадбирларни ташкиллаштириш ҳамда ғолибларни муносиб тақдирлаш мақсадида 382,0 млн.сўм миқдорда харажат сарфланган.

32 нафар ёшнинг сафарбарлик чақирув резерви хизмати учун жами 174,9 млн.сўм миқдорда маблағлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди;

31 нафар ёшнинг ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида асбоб-ускуна харид қилишлари учун “Ёшлар дафтари” жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилди;

86 нафар ёшнинг порфессионал таълим муассасаларидаги тўлов контрактининг 50% гача миқдорда, яъни 269,0 млн.сўм миқдорда  “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

5 нафар ёшларни даволаниш харажатлари учун 32,0 млн сўм “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

5 нафар уй жойга мухтож бўлган ёшларни ижара компенсация харажатлари учун 9,0 млн сўм “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

 Ижтимоий ахволи оғир бўлган 45 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам учун 46,0 млн.сўм “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Тадбиркорлик ва касб-хунарга ўқиш учун 11 нафар ёшларга
4,0 млн.сўм “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Хайдовчилик курсларига ўқиш учун 14 нафар ёшларга 14,0 млн.сўм “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун 56 нафар ёшларга
32,0 млн.сўм “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

157 нафар ёшлар Ахоли бандликга кўмаклашиш маркази орқали касб хунарга ўқитилиб сертификатлар олди.

Тижорий банклар томонидан 344 нафар ёшларга 8,845 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди.

Йил бошидан бери 386 нафар ёшлар доимий ҳамда жамоат ишларига жойлаштирилиб бандлиги таъминланди.

Дехқончиликга қизиқиши бўлган 301 нафар ёшларга э-аукцион орқали 10 йилга ижара асосида 106,6 гектар ерлар ажратилди.

Ёш авлоднинг соғлом ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Беш муҳим ташаббус»нинг 1-мавсумида самарали ишлар амалга оширилиб 9200 нафар ёшни қамраб олишгани ва Стритболл ва Енгил атлетика спорт туридан респуликада Оқ-булоқ ва Чаманзор махалла ёшлари 3-ўринни эгаллаб стрит воркаут майдончаларини қўлга киритди ҳамда ҳозирда ютуққа эришган махаллаларда майдончалар Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан қуриб берилди.

Бундан ташқари жиноятга мойиллиги бор, хулқ атвори оғир бўлган, профилактик хисобда турувчи ҳамда пробация рўйхатида турувчи 21 нафар ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган Олмачи харбий қисмга 10 кунлик ўқув семинарларга жўнатилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар