Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани халқ таълими бўлми мудири Абдураимов Бекмурод Эшпўлатович АХБОРОТИ

Пахтакор тумани халқ таълими бўлми мудири Абдураимов Бекмурод Эшпўлатович АХБОРОТИ

29 ноябрь 2022 йил
598
0

 Пахтакор тумани халқ таълими бўлмининг 11 ой давомида амалга оширилган ишлар.

 

Асосий кўрсаткичлар Пахтакор туманида жами 20 та таълим муассаса фаолият юритиб, шундан 19 та мактаб, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари мавжуд.

Пахтакор тумани  мактабларида ўқитиш 2 тилда (ўзбек, рус) олиб борилади 2022-2023 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 12898 нафар.

- 1-синф ўқувчилар сони 1516 нафар;

- 11-синф ўқувчилар сони  770 нафар.

Таълим олишнинг навбатлилиги. Бугунги кунда 19 та мактабнинг 83 % да  ўқиш жараёни 2 сменада ташкил этилган. 17 % да ўқиш жараёни 1 сменада ташкил этилган.

  1. Умумтаълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

Шунингдек, бугунги кунда:

- таъмирталаб;   4 та (1-6-8-18-мактаблар)

- ичимлик суви ташиб келтирилади йўқ

- атрофи ўралмаган;  йўқ 

- ошхонаси таъмирталаб;  3 та (7-9-13-мактаблар)

- спорт зали таъмирталаб;  4 та (4-6-7-17-мактаблар)

- иситиш тизими таъмирталаб;  1 та (1-мактаб)

- ҳожатхонаси таъмирталаб;  1 та (13-мактаб)

- мактабларда тиббий пункт мавжуд эмас

Пахтакор туманида 1 та мактаб филиали реконструкция, 1 та мактаб мукаммал таъмирланди. Жумладан: 14 мактаб филиалида 375 миллион.сўмлик реконструкция ишлари, 14 мактабда 1125 миллион.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик. 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун  кўмир ёқилғиси билан иситиладиган муассасалар учун 540 тонна кўмир ёқилғиси ажратилган. Бугунги кунга қадар  кўмир ёқилғиси 540 тонна (100%) таълим муассасаларига етказилган.

Ичимлик суви билан таъминланганлиги ва атрофи ўралганлиги.

Туманда 19 та мактаб узлуксиз ичимлик суви билан таъминланган. Ҳозирда жами 16 та мактабнинг атрофи ўралган. 3 та мактабнинг атрофи қисман ўралган.

III. Умумтаълим муассасаларида таълим сифати ва ўқитувчи нуфузини ошириш

Педагог кадрлар билан таъминланганлиги. Туманда жами 967 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатиб, шундан педагог ходимларнинг 860 (88.9%) нафари олий, 73 (7,5 %) нафари тугалланмаган олий, 34 (3.5%) нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар. Ўқитувчиларнинг 93 (9,6%) нафари олий тоифали, 171 (17,6%) нафари биринчи тоифали, 292 (30,1.1%) нафар иккинч тоифали, 304 (31,4%) нафари мутахассис тоифали ўқитувчилар.

Дарслик таъминоти. 2022-2023 ўқув йилида Пахтакор туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 1- синфлар  учун  10 номда  13800 дона, 2-синфлар учун 9 номда 11313 дона, 3-синфлар учун  17 номда 21923 дона, 4-синфлар учун 4 номда 4807 дона, 5-синфлар учун 3 номда 3734 дона, 6-синфлар учун 8 номда  9888 дона, 7-синфлар учун 13 номда 16029 дона, 8-синфлар учун 1 номда 1197 дона , 9-синфлар учун 3 номда 3579 дона, 10-синфлар учун 9 номда 9630 дона, 11-синфлар учун 1 номда 1100 дона дарсликлар таълим муассасаларига етказиб берилди.

    Пахтакор ТХТБ тасарруфида 19 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб бу ерда 22 нафар кутубхоначи фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ундан 1 нафари олий кутубхоначилик маълумотга,

            1 нафари олий педагогик маълумотга,

            5 нафари ўрта-махсус кутубхоначилик  маълумотга,

            15 нафари ўрта-махсус маълумотга эга.

 

    Кутубхоналар фонди: 8362 номланишда 20535 дона китоб. 

Бадиий адабиётлар сони: 7920 номланишда 19173 дона китоб

2022/2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар. Тумандаги умумтаълим мактабларига жами 1516 нафар ўқувчилар қабул қилинган

Таълим тили. Пахтакор тумани  мактабларида ўқитиш 2 тилда (ўзбек, рус ) олиб борилади. Таълим тиллари бўйича таҳлил этилганда 19 та мактабларда 12898  нафар ўқувчилар ўзбек тилида, 1 та мактабда 482 нафар ўқувчилар рус тилида.

https://ERP.maktab.uz ва https://kundalik.com/ ахборот порталида маълумотларни  тахрирлаб боришни кунлик назорат қилиб келмоқдаман ва киритилган маълумотларни тўғри ва ҳаққоний киритилганлигани назоратга олинмоқда.

Худудий телеком билан хамкорликда Пахтакор туман халқ таълими бўлимига қарашли  барча мактабларга FTTx оптик толали интернет тармоғининг кабели ўтказилиб, “EDICATION” тарифига ўтказилди.

Пахтакор туман халқ таълими бўлимига қарашли 1,2,3,4,5,6,7,8,9,11,12-мактабларга худудий телеком билан 13-14-15-16-17-18-19-20-31мактаблар Ўқув автоматила МЧЖ билан хамкорликда мактабдаги информатика хонаси, ўқитувчилар хонаси ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари хоналарига локал тармоқ ўрнатилиб ўқитувчилар хонасида WI-FI зона ташкил этилди.

Барча умумий ўрта таълим мактаблари моддий-техник базасини инвентаризациядан ўтказилди.

Тумандаги 3-6-8-9-12-15-18-31-мактабларга жами 130 дона Корея  Эксимбанк томонидан ажратилган замонавий компъютер техникалари ва переферия қурулмалари билан 2020-йил таъминланган бўлса 2022 йил 8-17-мактабларга жами 32 дона Корея  Эксимбанк томонидан ажратилган замонавий компъютер техникалари ва переферия қурулмалари билан 2020-йил таъминланди.

Шунингдек Вазирлар махкамасининг 2021-йил 29-ноябрдаги 716-сонли қарорига асосан 2-12-14-19-20-мактабларга Республика маблағлари хисобидан хар бир мактабга 11 донадан жами 55 дона моноблокли компютерлар билан таъминланган бўлса, 5-7-13-мактабларга 16 даонадан жами 48 компъютер техникалари ва переферия қурулмалари билан таъминланди.

 

Хозирги кунда тумандаги барча мактаблар https://kundalik.com/ ахборот порталига тўлиқ ўтказилган.

https://kundalik.com/  ахборот порталини умумтаълим мактабларда жорий этиш ва  порталда ишлаш бўйича ўқув-семинарларни ташкил этилиб борилмоқда.

Пахтакор туманидаги умумтаълим мактабларидан жами 2148 нафар ўқувчи Миллион дастурчи лойихасидан сертификат олган ва қолганлари ушбу курларни давом эттириб келмоқда.

“Баркамол авлод” болалар мактаблари. Туман халқ таълими бўлими тасарруфида жами 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият олиб бормоқда. Мазкур мактабдаги 750 нафар ўқувчиларга 28 нафар педагог ходимлар турли хил тўгараклардан таълим бериб келмоқдалар.

Жиноятчилик таҳлили. 2022 йил февраль ойи ҳолатида ўқувчи-ёшлар томонидан содир этилган жиноят содир этилмаган.

2021-2022 ўқув йилининг ўтган 6 ойи давомида назоратсиз ва қаровсиз қолган, ҳуқуқбузарликлар содир этган ўқувчилар мавжуд эмас.

Биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш бўйича умумтаълим мактабларида қўшимча 19 та тўгараклар очилиб, жами 220 нафар ёшлар қамраб олинди.

Иккинчи ташаббусёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш масалалари бўйича умумий ўрта таълим мактабларида 95 та спорт тўгараклари ташкил этилиб, уларга 1950 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар жалб этилди.

Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари бўйича. Пахтакор туман халқ таълими бўлимига қарашли 19 та мактабларга худудий телеком билан хамкорликда мактабдаги информатика хонаси, ўқитувчилар хонаси ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари хоналарига локал тармоқ ўрнатилиб ўқитувчилар хонасида WI-FI зона ташкил этилди.

      Тўртинчи ташаббус – аҳоли, айниқса ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида  китобхонликни кенг  тарғиб қилиш мақсадида мактаб ўқувчилари ўртасида 2021-2022 ўқув йилининг апрель-ноябрь ойларида “Дўстимга китоб совға қиламан” акцияси “Бир болага уч китоб” марафўни ўтказилди. Кам таъминланган оилалар фарзандларига 1750 дона бадиий китоб совға қилинди.

Бешинчи ташаббус – хотин–қизларни иш билан таъминлаш масалалари бўйича ўқувчи-қизларни касб-ҳунар эгаллашга қизиқтиришни янада кучайтириш мақсадида  19 таълим муассасаларида янгидан ташкил қилинган 19 тўгаракларга 480 нафар ўқувчи-қизлар жалб қилинди.

Мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига қабул қилинганлиги рейтинги 2022 йилда Пахтакор туманида 765 нафар битирувчилардан 321 нафари ( 42 %) талабаликка тавсия этилган. Пахтакор тумани ОТМ кўрсаткичлари бўйича вилоятда 5-ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 25-январ куни Пахтакор тумани 31-сонли ИДУМ да кимё , физика  ва биология фанларидан  6 -7 -8 синф ўқувчилари   иштирокида “ЗАКОВАТ”  интелектуал ўйини ўтказилди . Ўйинда  ўқувчилар “Позитив”, “Архимед” ва “Теачер” номли жамоаларга бўлинган ҳолда ўзаро беллашдилар. Ўйин  кўтаринки руҳда ва жуда қизиқарли давом етди. Ҳар бир берилган саволлар қизиқарлилиги ва ҳаётийлиги билан ўқувчиларни табиий фанларга бўлган қизиқишларини янада ошишига хизмат қилди.  Жамоаларнинг топқирлиги ва зукколиги ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳоланиб, яна бир бор синовдан ўтказилди.

Мазкур “ЗАКОВАТ” интелектуал ўйини якунида “Теачер” жамоаси 1-ўрин, “Архимед” 2-ўрин, “Позитив” 3-ўринни эгаллашди ва мактаб маъмурияти томонидан 1 -2 -3 даражали диплом билан тақдирландилар. Шунингдек, ўйин давомида ўз фаоллиги ва билимдонлиги билан алоҳида ўрнак бўлган 8-синф ўқувчиси Х.Саидазимова ва 6-синф ўқувчиси Ж. Мамадиёровлар ҳам алоҳида тақдирланишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун танлов

   Мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида  ривожлантириш, ушбу йўналишда  таълим сифатини тубдан ошириш, аҳолининг  хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19- майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш  фаолиятини  сифат жиҳатидан янги босқичга олиб  чиқиш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-5117-сонли қарорини амалга ошириш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Халқ  таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий  тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг 2022-йил 14-февралдаги 4-қ/қ иф 1-қ/қ/ -сон қарорига асосан 2022-йил 4-март куни республикамизнинг барча мактабларида Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ўтказилди. Туманимизнинг 19та умумий ўрта таълим мактабнинг 95 нафар ўқувчилари ушбу танловда фаол иштирок этдилар. Пахтакор туманида умумий баллар бўйича 1-ўринни 9-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси эгаллади ва 100 млн сўм билан мукофотланди.  2-ўринни 1-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси эгаллади ва 75 млн сўм билан мукофотланди. 3-ўринни 2-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси эгаллади ва 50 млн сўм билан мукофотланди. Мактаб жамоаларига ажратилган пул маблағлари мактабнинг моддий-техник базасини такомиллаштиришга йўналтирилди, инглиз тили кабинетларига замонавий жиҳозлар: интерактив доскалар, компьютерлар, турли методик ва ўқув адабиётлар олинди. 15 нафар ўқувчига ноутбуклар совға қилинди.

 “Энг яхши чет тили фани ўқитувчиси” танлови.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19- майдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий  тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги  билан ҳамкорликда 2022 йил 13 март куни “Энг яхши чет тили фани ўқитувчиси” танлови ўтказилди. Танловда иштирок этган туман ғолибларининг билимлари ва методик кўникмалари  баҳоланди. Пахтакор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 31-ИДУМ инглиз тили фани ўқитувчиси Солиев Дилёр Мансур ўғли 2-ўринни эгаллаб хорижий давлатларга қисқа муддатли  малакасини ошириш имконини қўлга киритди ва жорий йилнинг сентябрь ойида  Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида  ўқиб келди.

  1. “КЛАСС! ЗЎР!” лойиҳаси.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,  Россия Федерацияси Маориф вазирлиги ҳамда Алишер Усмановнинг ҳайрия “Санъат фан ва спорт” фонди  ҳамкорлигида “КЛАСС! ЗЎР!”  доирасида туманимизнинг 2-умумий ўрта таълим мактабида биология фани ўқитувчиси Лениза Кудратовна Гималетдинова ва 9-умумий ўрта таълим мактабида рус тили  фани ўқитувчиси Афанасьева Евгения Валентиновна фаолият кўрсатиб келмоқда. Пахтакор тумани умумтаълим мактаблари рус тили ва биология фани ўқитувчилари билан ўқув семинарлар ўтказилмоқда.

Жиззах вилояти Пахтакор туманида 2022-йил 5-март  куни “Тўғри касб танлаш — муваффақият калити” шиори остида  "Ёшларни  касб-ҳунарга йўналтиришда лидерлик усуллари!" мавзусида тадбир ташкил етилди. Мазкур тадбирда тумандаги 2-умумтаълим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари, маҳалла ёшлар етакчилари ва уюшмаган ёшлар, шунингдек, Жиззах вилоят “Келажак лидерлари” клуби аъзолари, Дўстлик МФЙ ҳоким ёрдамчиси О.Отажонова, Дўстлик МФЙ ёшлар етакчиси  У.Пўлатовлар иштирок этдилар. 

Дастлаб Жиззах горнизон бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Умаров Хамза Назарович  ўз нутқида ёшларга олий мақсад қўйиш, ҳаётдаги вазифамизни аниқлаб олиш, касб танлаш, ҳаётда нима учун яшаётганимизни билиш ва шу каби қадриятлар негизида шакллантиришимиз керак бўлган туйғулар борасида жуда ҳам фойдали бўлган маслаҳатлар берди. «Ҳаракатдан тўхташ керак эмас, мақсад қўйиш, унга ишониш ва ҳаракат қилиш лозим. Шунда ҳаммангиз, албатта, мувафаққиятга етасиз!»-деб алоҳида таъкидладилар. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали инспектори Давуров Жўрабек Усмонович ўз нутқида салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селексия қилиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали қошида "Келажак лидерлари" клуби ташкил этилганлиги, клуб фаолиятини йўлга қўйишдан асосий мақсад, давлат фуқаролик хизмати учун янги авлод кадрларини тайёрлаш эканлигини баён этди. Шунингдек, ишга жойлашишнинг очиқ ва шаффоф тизими ҳттп://ваcанcй.аргос.уз  платформаси ҳақида маълумот бердилар.

IT PARK Жиззах филиали раҳбари Мухитдинова Назира Батирхановна бугунги кунда IT-технологияларининг ривожланиши касбий фаолиятга ҳам тасир кўрсатди ва тўғридан-тўғри ахборот технологиялари билан боғлиқ кўплаб касбларни юзага келтирди. Меҳнат бозори нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда сифатли дастурчиларга эҳтиёж сезмоқда. Банк-молия, халқаро иқтисодиёт, ахборот технологиялари, халқаро муносабатлар соҳаларини ўрганиш давр талабига айланиб бораётганлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Тумандаги ННТ “DIPLOMAT-EDU” ўқув маркази раҳбари Омонов Сардор Бахтиёрович ёшларнинг ўз иқтидори ва қизиқишларига мос касбни танлаб олиши, меҳнат бозорида муносиб ўрнини топиши, касбий фаолиятида муваффақиятга эришиши учун касб эгаллашнинг ҳаётда муваффақиятга эришишдаги муҳим жиҳатлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини берди.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Маманова Каромат Холмановна  касбга йўналтириш таълим сиёсати даражасига кўтарилган масалалардан бири эканлиги, сўнгги пайтда жамиятимизда ота-оналар орасида фарзандини касбга йўналтириш, ўсмирлар орасида эса касб танлаш билан боғлиқ муаммолар борлиги, инсон тўғри касб танлаш орқали ўз оиласига, жамиятга жуда катта наф келтириши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

 

2022-йил 10-март куни Жиззах вилояти, Пахтакор туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 31-ИДУМ нинг 11-синф ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг Жиззах вилоятидаги ҳудудий тузилмаси мутахассислари ҳамда Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси, Пахтакор туман халқ таълими бўлими томонидан “Молиявий саводхонлик” мавзусида семинар ташкил қилинди.

Тадбир давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бош мутахассиси Мансурова Умида Сабировна томонидан ўқувчиларга “Молиявий саводхонлик” мавзусида тақдимот материаллари атрофлича таништирилди ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар, унинг ваколатлари, истеъмолчи ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида маълумот берилди.

Жиззах вилояти  Пахтакор тумани халқ таълими бўлими томонидан 4- умумтаълим мактабида Миллий ўқув дастури ва методик мажмуаларни амалиётга жорий этишга тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув-амалий семинари ташкил этилди. Унга туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларининг барча кимё, биология, физика ва география фан ўқитувчилари жалб этилди. Семинарда 4 та фан йўналишида шўъбаларда машғулотлар олиб борилди. Тренер ўқитувчилар томонидан Миллий ўқув дастури ва методик жараёнларни амалиётга жорий этиш бўйича билим ва тажрибаларини ошириш баробарида турли янги педагогик технологиялар, соҳага оид фармон ва қонун ҳужжатлари асосида Миллий ўқув дастурини фаолиятда қўллаш бўйича таржиба-синов жараёнлари амалиётда кўрсатиб ўтилди.

Пахтакор тумани халқ таълим бўлими  тасарруфидаги мактаблар ўртасида 2022-йил 1-апрел куни 2-сонли мактабда “Вазирга мактуб” иншолар кўрик танлови юқори савияда ўтказилди, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан жами 19 нафар иштирок етган ўқувчиларнинг ишлари ҳакамлар томонидан адолатли баҳоланиб, Низом асосида ўтказилганлигини такидлаб ўтди.

Ҳакамлар хайъати томонидан чиқарилган қорорига асосан 5-7-синфлар ўртасида  12- мактабнинг 6-синф ўқувчиси Собирова Севинч хамда 8-10-синфлар ўртасида 31-ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси Авазова Хушройбиби 1-ўринни егаллашди.

 

Ўқувчиларда СТЕАМ (табиий фан, технология, муҳандислик, санъат, ва математика) фанлари йўналишида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини амалиётда қўллаш, ўқув тадқиқотларни ўтказиш, ҳаётий вазиятларда муаммоларни ҳал қилиш, лойиҳалаштиришга йўналтирилган ижодкорлигини тарбиялаш, янгиликлар яратишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш ҳамда ўқувчи ва оўқитувчилами муносиб тақдирлаш мақсадида Пахтакор туман халқ таълими бўлимининг 2022-йил 6-апрелда  “Умумтаълим мактабларининг 7-11-синф ўқувчилари ўртасида “Мен кичик тадқиқотчиман” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида" ги 28-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 6-апрелдан 13-апрел  кунига қадар  танловнинг туман босқичи белгиланган низомга кўра онлайн ташкил этилди.

Туман халқ таълими бўлими томонидан мазкур танлов учун умумтаълим мактабларининг 7-11-синф ўқувчиларининг лойиҳа тақдимотлари онлайн тартибда қабул қилинди ва  танлов натижаларига кўра: 1-мактабнинг  9-синф  ўқувчиси  Абдурашидов Фарход   1-ўринни, 9-мактабнинг  10 -синф ўқувчиси Холмуродов Орзумурод  2-ўринни ҳамда  4-мактабнинг 8-синф ўқувчиси  Абдусаттаров Жасур 3-ўринни эгаллади.

"Келажак лидерлари" клуби аъзоси, Жиззах вилояти Пахтакор тумани халқ таълими бўлими табиий фанлар методисти Шоира Шарипова томонидан 4-умумтаълим мактабида тумандаги барча таълим муассасаларнинг физика ва биология фан ўқитувчилари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

 Мазкур семинарда “Мураккаб масалалар ва уларнинг ечимлари” мавзуси доирасида тренер ўқитувчилар томонидан табиий фанлардан ўзлаштирилиши қийин бўлган мавзулар бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

 

2022-йилнинг 7-апрел куни  вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган аниқ ва табиий фан ўқитувчилари ўртасида “Энг креатив кўргазмали восита” онлайн танловининг вилоят босқичи ўтказилди.  Бўлиб ўтган тадбирнинг танлов шартларига кўра ғолиб деб топилган 45 нафар ўқитувчи вилоят халқ таълими бошқармасининг  I-,II- ва III- даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.  Тақдирланганлар  орасида туманимиздаги 2-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси О.Журавлёва, физика фани ўқитувчиси С.Муродқосимов, 6-умумтаълим мактабининг биология фани ўқитувчилари Г.Умирова ҳамда С.Назарова, 13-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Т.Исроиловалар номини эътироф етиш жуда қувонарли.

Пахтакор тумани 3-сектор худуди Дилором МФЙда жойлашган  9-мактабда Президентимизнинг ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган 2017 йил 7-февралдаги фармони 5 та муҳим ташаббус бўйича ўқувчи ёшлар ўртасида 2022 йил 15 апрель куни спортнинг Шахмат ва шашка туридан мусобақа  бўлиб ўтди. Мусобақада  жами 20 нафар иштирокчилар қатнашишди.

      Пахтакор тумани 2-сектор ҳудуди Пахтакор ҚФЙда  жойлашган 1-сонли умумтаьлим мактабида ўқувчи ёшлар ўртасида Президентимизнинг ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган 2017 йил 7-февралдаги фармони 5 та муҳим ташаббус бўйича ўқувчи ёшлар ўртасида 2022 йил 10 май куни “Қувноқлар ва зукколар” мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақага жами 100 нафар ёшлар қамраб олинди.

Пахтакор тумани 2-сектор худуди Пахтакор  ҚФЙда жойлашган  19-мактабда ўқувчи ёшлар ўртасида Амалий фанлар ойлиги муносабати билан 2022 йил 18 май куни маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга 50 нафар ўқувчи ёшлар қамраб олинди.

Жиззах вилояти  Пахтакор тумани халқ таълими бўлими томонидан 2022-йил 18-май куни туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 8-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида география фан ўқитувчилари иштирокида иккинчи гуруҳ фанлари бўйича ўтказилган асосий фан олимпиадаларининг вилоят босқичи назорат материалларида берилган “Мураккаб масалалар ва уларнинг ечимлари” мавзусида амалий- ўқув машғулотлари ўтказилди.

Мазкур ўқув машғулотлари тумандаги 8-ИДУМ ва 12-мактабнинг  олий тоифали география фани ўқитувчилари Маҳбуба Суярова ҳамда Зафар Шодмоновлар томонидан мураккаб масалалар ва уларнинг ечимлари, географиядан ўзлаштирилиши қийин бўлган мавзулар доирасида амалий лаборатория ишлари асосида олиб борилди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29-ноябрдаги 716-сонли қарорига асосан тумандаги 2-12-14-19-20-умумтаълим мактабларига Республика маблағидан хар бир мактабга 11 комплектдан жами 55 комплект замонавий компютер техника воситалари билан жорий йилнинг 17-май санаси куни етказиб берилди. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5-7-13-умумтаълим мактабларига қарорда кўрсатилган банд ижроси бўйича 16 комплектдан жами 48 комплект замонавий компютер техника воситалари билан жорий йилнинг 20-июнъ ойида таъминланди. Шунингдек, Кореа екстм банк хомийлиги асосида 8-17-мактабларга 16 комплектдан жами 32 комплект компютер жамланмалари жорий йилнинг 26-май куни етказиб берилди.

2021-2022-ўқув йилида 20 та мактабдан 17 таси Кундалик.cом платформасида иш олиб борган бўлса, 2022-2023 ўқув йилига барча мактаблар Кундалик.cом платформасида иш олиб борилиши режалаштирилган.

Худудий телеком билан ҳамкорликда Пахтакор туман халқ таълими бўлимига қарашли  барча мактабларга ФТТх оптик толали интернет тармоғининг кабели ўтказилиб, “EDICATION” тарифига ўтказилди.

 

Ўқитувчи касби нуфузини ва педагогларнинг сифат таркибини ошириш, дарсликлар ва ўқув методик мажмуаларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, халқ таълими муассасаларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий моделларини барпо этиш мақсадида жорий йилнинг 25-август куни 9-умумтаълим  мактабида ҳудудий “Устозлар Миллий форуми” ўз ишини бошлади. Форумни Пахтакор туман ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар боўйича ҳоким ўринбосари Қўлдошев Фазлиддин Ҳамидович очиб берди ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири Абдураимов Бекмурод Эшпўлатовичнинг  2021-2022-ўқув йилида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда 2022-2023-ўқув йилига белгиланган вазифалар ижроси бўйича маърузаси тингланди.  Форум давомида фаол ва ташаббускор тренер-ўқитувчиларга  вилоят халқ таълими бошқармасининг сертификатлари топширилди.

 Пахтакор туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-умумтаълим мактабида Президентимизнинг ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган 2017 йил 7-февралдаги фармони 5 та мухим ташаббус бўйича ўқувчи ёшлар ўртасида 2022 йил 13 сентябрь куни “Заковат” интелектуал ўйинининг туман босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада туманнинг 8-,11-,13-мактаблари жамолари фахрли ўринларни эгаллаб, вилоят босқичига йўл олишди. Вилоят босқичида туманнинг 8 мактаб жамоааси биринчи ўринни қўлга киритиб, республика босқичига чиқди ва республикада 5 ўринга лойиқ топилди.                 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 3-майдаги ПҚ-4306-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, шунингдек, ҳудудларда иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, фан олимпиадалари бўйича тренер ўқитувчилар базасини шакллантириш ва улар сонини кўпайтириш, ўқитувчилар орасида халқаро фан  олимпиадалари методологиясини оммалаштириш, таълим соҳасида фан олимпиадаларида иштирок этиш маданияти ва тартиб-қоидаларини тарғиб қилиш ҳамда ўқувчиларнинг чуқурлаштирилган билим олишларини таъминлаш мақсадида математика, физика, кимё ва биология фанларидан Ўқитувчилар ўртасида Республика олимпиадаси ўтказиш белгиланган эди. Жорий йилнинг 14-сентабр куни тумандаги 13-умумий ўрта таълим мактабида Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 17-августдаги 02-02/5-1787-сонли  хатида келтирилган низомга мувофиқ математика, физика, кимё ва биология фанларидан Ўқитувчилар ўртасида Республика олимпиадасинининг туман босқичи бўлиб ўтди. Мазкур олимпиадада умумтаълим мактабларининг 81 нафар математика, физика, кимё ва биология фан ўқитувчилари иштирок етди. Ўқитувчилар 40 та мутахассислик саволдан иборат тест топшириқлари орқали ўз билим даражаларини яна бир синовдан ўтказишди. Туман босқичи натижаларига кўра, 1-4-5-9-13-15-18-умумтаълим мактабларининг жами  12 нафар фан ўқитувчилари фахрли 1-2-3-ўринларни эгаллаб,  ҳудудий босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

 

Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, ўқувчиларни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамиятини юксалтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019-йил 21-октабрдаги ПФ-5850-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 30-майдаги 169-сонли,  Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасининг 2022-йил 29-июндаги 108-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида 2022-йил 21-сентябр куни 2-сонли мактабда “Ўзбек тилим – ифтихорим” эсселар танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда жами 52 нафар 7-11-синф ўқувчилари иштирок етишди.

Танловда Низомига асосан умумий ўрта таълим мактабларининг 7-11-синф ўқувчилари томонидан ёзилган эсселар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб ўринлар белгиланди.

Танлов натижалари қуйидагича белгиланди:

7-синф бўйича: 1-ўрин - Собирова Севинч 12-мактаб

                      2-ўрин - Муродова Умида 1-мактаб

                      3-ўрин - Лапосова Гулсанам 11-мактаб

 

8-синф бўйича:  1-ўрин - Амирова Маҳли 6-мактаб

                      2-ўрин - Амирова Руҳсора 8-мактаб

                      3-ўрин - Абдуалимова Озода 4-мактаб

 

9-синф бўйича:  1-ўрин - Сувонова Дилнура 8-мактаб

                      2-ўрин - Бердибекова Нозима 6-мактаб

                      2-ўрин - Мусулмонова Гулҳаё 12-мактаб

                      3-ўрин - Абдуғаниева Маржона 1-мактаб

 

10-синф бўйича:  1-ўрин - Самадова Севара 3-мактаб

                        2-ўрин - Нишонова Гулсанам 5-мактаб

                        3-ўрин - Акабоева Маржона 8-мактаб

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020-йил 6-ноябрдаги ПФ-6108-сон ва “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020-йил  20-октабрдаги ПФ-6084-сон Фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, маънавий ва интеллектуал салоҳиятли, Ватан ва халқ манфаатларини қатъий ҳимоя қила оладиган ёш авлодни тарбиялашда ўқитувчиларнинг маъсулиятини ошириш, илм-фан, маданият ва санъат, адабиётнинг жамият ҳаётида, хусусан, ёшлар маънавиятини юксалтиришда тутган ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб етиш, Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 19-сентабрдаги 295-сонли ва вилоят халқ таълими бошқармасиниг 2022-йил 24-сентабрдаги 136-сонли буйруқларининг ижросини таъминлаш мақсадида 2022-йил 5-октабр куни 4-сонли мактабда “Маърифатли жамият – Учинчи Ренессанс”  эсселар танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда жами иккита йўналиш бўйича 45 нафар ўқитувчи иштирок етишди.

Танлов Низомига асосан иккита йўналишда умумий ўрта таълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан ёзилган эсселар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Танлов натижалари қуйидагича белгиланди:

 Биринчи йўналиш бўйича 1-ўринни 19-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўиқувчиси Холиқова Зоҳида Болтаевна ҳамда иккинчи йўналиш бўйича 1-ўринни 1-мактабнинг Мактаб ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Зияёв Ражаб Раббимовичлар эгаллашди.

 

      Пахтакор тумани Баркамол авлод болалар мактабида Президентимизнинг ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган 2017 йил 7-февралдаги фармони 5 та муҳим ташаббус бўйича ўқувчи ёшлар ўртасида  2022 йил 12 октябрь куни спортнинг  "Шахмат" мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 15-мактабнинг 5-синф ӯқувчиси  Сайфуллаева Дилнура II-ӯринни эгаллади.

“Ижодкор болалар” таътилда шиори остида Баркамол авлод мактабида Президентимизнинг ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган 2017 йил 7-февралдаги фармони 5 та муҳим ташаббус бўйича ўқувчи ёшлар ўртасида 2022 йил 20 октябрь куни тасвирий санъат йўналишида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 5-умумтаълим мактаби фаол қатнашди ва фахирли биринчи ўринни қўлга киритди.

Пахтакор туман ХТБ тасарруфидаги барча мактабларда 21 октябрь куни “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33-йиллиги” муносабати билан тадбирлар ўтказилди.

Ёзувчи, адиб ва мутафаккирларнинг адабий меросини, ибратли хаёти ва ижтимоий фаолиятини хар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш орқали уларнинг маънавий-сиёсий онгини юксалтириш  ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия Қўмитасининг 2022- йил 19-октябрдаги 760 «с» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирлигининг 2022- йил 19-октябрдаги 74 к/к сонли қарорларининг ижросини таъминлаш максадида, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пахтакор туман бўлинмаси Ижроия Қўмитаси ҳамкорликда Пахтакор тумани Халк таълими бўлими тасарруфидаги барча таълим муассасаларида 2022-йил  йилнг 28 окябрь куни  9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” кўрик танлови ўтказилди. Танловга 9-10-11-синфларда 2726 нафар ўқувчидан   жами 917 нафар ўқувчилар қатнашди

Ушбу Танлов ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш орқали уларнинг маънавий-сиёсий онгини юксалтириш, ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш, сўнги йилларда Юртимиздаги ижобий ўзгаришлар моҳиятини англашига кўмаклашиш, жамоат ташкилотлари, хусусан касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрни ҳақидаги тушунчаларни шакллантиришга йўналтирилган.

Танловнинг мақсади  ёзувчи, адиб ва мутафаккирларнинг адабий меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш ўқувчилар ўртасида китоб мутоаласи ва китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш; ёшларимизни ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш; ўқувчиларнинг Янги Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ривожланишни, ижод аҳлига, адабиёт соҳасига қаратилаётган эътиборни англашига кўмаклашиш; уларни касаба уюшмасининг мақсади, вазифаси ва фаолияти билан яқиндан таништириш.

Танлов 2  босқичда ўтказилди:

Биринчи босқичда, Республика ташкилий қўмитаси томонидан тавсия этилган адабиётлар бўйича, шунингдек, касаба уюшмаси фаолиятига оид 15 та тест саволлар ўқувчилварга берилди

Иккинчи босқичда, ҳакамлар ҳайъати томонидан тавсиявий рўйҳати берилган адабиётлардан бирининг мазмун-моҳиятини, ғояси ва аҳамиятини шарҳлаб бериш сўралади

 Ҳар бир мактабдан танловнинг 1-ўрин ғолиблари аниқланди. Ғолибларга таълим ва фан ходимлари  касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши томонидан белгиланган совғалар ва туман халк таълими бўлимининг дипломлари топширилди.

Барча умумий ўрта таълим мактабларида юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда умумий ўрта таълим мактабларида танловни кенг қамровли ўтказилиши, барча иштирокчилар учун тенг шароитлар яратилиши ва жараёнларнинг шаффоф ўтказилишини таъминлаш бўйича халқ таълими  бўлимидан 19 нафар масъул ходимлар бириктирилиб, улар барчаси “Ёш китобхон” тадбирларида иштирок этишди.

Тадбирга республика ишчи гуруҳи тумандаги 1-2-4-9-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.   

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 30-октабрдаги 678-сон қарори билан тасдиқланган 2020 - 2021 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурр”нинг 14-банди ҳамда Халқ таълими вазирлигининнг 2022-йил 1-апрелдаги 107-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Конституция-эркинлигимиз кафолати” иншолар кўрик танловининг туман босқичи 2022-йил 8-ноябрда 2-сонли мактабда ўтказилди. Танлова жами 114 нафар ўқувчи иштирок этишди.

Танлов Низомига асосан умумий ўрта таълим мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари томонидан ёзилган ижодий баён ва иншолар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб ўринлар белгиланди.

Танлов натижалари қуйидагича белгиланди:

5-синф бўйича: 1-ўрин - Ғиёсова Сабрина Улуғбек қизи 11-мактаб

                      2-ўрин - Шавқиева Солиха Санжар қизи 8-мактаб

                      3-ўрин - Юнусова Элнура Акмал қизи 13-мактаб

 

6-синф бўйича: 1-ўрин - Убайдуллаева Севара Илхом қизи 7-мактаб

                      2-ўрин - Ражабова Умида 8-мактаб

                      3-ўрин - Исакова Дилнура Маъмур қизи 12-мактаб

    3-ўрин - Исматуллаева Гулсевар Олим қизи 14-мактаб

 

7-синф бўйича: 1-ўрин - Тошпўлатова Юлдуз Ўролбой қизи 11-мактаб

                      2-ўрин - Собирова Севинч Нуриддин қизи 12-мактаб

                      3-ўрин - Умматова Диноза Бектемир қизи 6-мактаб

 

8-синф бўйича:  1-ўрин - Қаюмова Зарина Азиз қизи 11-мактаб

                      2-ўрин - Баратова Нафиса Жўрабек қизи 19-мактаб

                      3-ўрин - Амирова Рухсора Азим қизи 8-мактаб

 

9-синф бўйича:  1-ўрин - Аралова Маржона Олим қизи 9-мактаб

                      2-ўрин - Турдиев Шерали Абдуғаффор ўғли 16-мактаб

                      2-ўрин - Омонбоева Севинч Сопор қизи 13-мактаб

                     

10-синф бўйича:  1-ўрин - Кўчимова Дилноза Музаффар қизи 11-мактаб

                        2-ўрин - Хусанова Диёра Санжархон қизи 1-мактаб

                        3-ўрин - Ғуломов Иброхим Илхом ўғли 16-мактаб

 

Энг яхши деб топилган 1-2-3-ўринни егаллаган 10-11-синф ўқувчиларининг ижодий ишлари вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим қилинди  

      10 ноябрь куни Пахтакор туман ХТБ тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида Баркамол авлод мактабида Халқ таълими вазирининг 2022 йил 1 апрелдаги 107-сонли буйруғига асосан 2022 йил 10 ноябрь куни “Жаҳолатга қарши- маърифат тадбирининг туман босқичи бўлиб ўтди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар