Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ёшлар ишлари агентлиги Буюк ипак йўли МФЙ ёшлар етакчиси У.Абдуназаровнинг ёшлар фаолиятидан А Х Б О Р О Т И

Ёшлар ишлари агентлиги Буюк ипак йўли МФЙ ёшлар етакчиси У.Абдуназаровнинг ёшлар фаолиятидан А Х Б О Р О Т И

30 ноябрь 2022 йил
298
0

 Буюк ипак йўли маҳалласида ёшлар фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда шу билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, маҳалла аҳолисининг хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, ёшлар фаолиятини доимий назоратга олиш ҳамда шу билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори билан тумандаги ҳар бир маҳаллада  ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Ёшлар етакчилари лавозимига номзодлар билан ўтказилган суҳбат натижалари билан 2022 йил 21 январ куни икки томонлама тузилган меҳнат шартномасига кўра буйруқ чиқарилиб, Буюк ипак йўли МФЙ ёшлар етакчиси лавозимига ишга қабул қилиндим ва менга самарали ишлаш тизимини яратиш учун алоҳида хона, мебел жиҳозлари, ҳамда туман ҳокимлиги томонидан 6.8 млн.сўмга замонавий компьютер ва принтерлар олиб берилди.

“Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар баланси” электрон платформаларига киритиб бориш мақсадида, Буюк ипак йўли маҳалла фуқаролар йиғинида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 2202 нафар ёшлар ўртасида уйма-уй юриш орқали ўрганилиб хатлов ўтказилди.

Жорий йил холатига “Ёшлар дафтари”га 69 нафар ёшлар киритилиб,
52 нафар ёшнинг муаммоси ўрганилиб дафтардан амалий ёрдам кўрсатилган.

3 нафар ёшнинг сафарбарлик чақирув резерви хизмати учун жами
15.7 млн.сўм шартнома тўлови “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди;

1 нафар ёшнинг олий таълим муассасаларидаги тўлов контрактининг 50% гача миқдори, яъни, 2.5 млн.сўм пул маблағлари  “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

1 нафар ёшни даволаниш харажатлари учун 1.0 млн сўм “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

1 нафар ёшнинг хайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 1.0 млн сўм “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

1 нафар ижтимоий химоя ягона рестерида турувчи ёшнинг мактаб формаси учун 350 минг сўм “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

1 нафар ижтимоий химоя ягона рестерида турувчи ёшга 1.0 млн сўм “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам маблағи берилди.

4 нафар ёшларга Ўзбекистон Репсубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 252-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 'Ёшлар дафтари'га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган ноутбуклар субсидия асосида берилди.

6 нафар ёшлар Ахоли бандликга кўмаклашиш маркази орқали касб хунарга ўқитилиб сертификатлар олди.

Тижорат банклари томонидан 31 нафар ёшларга 854,187 млн сўм кредит маблағлари ажратилди.

Йил бошидан буён 62 нафар ёшлар доимий ҳамда жамоат ишларига жойлаштирилиб бандлиги таъминланди.

Буюк ипак йўли маҳалласидан 01.02.2019 йил Вазирлар Махкамасининг 79 сонли қарорига асосан жами 11,1 гектар ерни дехқончиликка қизиқиши бўлган 37 нафар ёшларга 0.30 гектардан “э-аукцион” орқали ер берилди. Шундан 31 таси “Ёшлар дафтари” да турувчи ёшлардир. Хозирги кунда барча ёшлар “Бир худуд бир экин” тамоили асосида анжир (кампир) қовун экиб ўртача 12 миллиондан 18 миллионгача даромад олди.

Буюк ипак йўли маҳалласидан 01.02.2019 йил Вазирлар Махкамасининг79 сонли қарорига асосан жами 12 гектар ерни дехқончиликка қизиқиши бўлган 12 нафар ёшларга 1.0 гектардан “э-аукцион” орқали ер берилди. Шундан 8 таси “Ёшлар дафтари” да турувчи ёшлардир.

 

Ёш авлоднинг соғлом ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Беш муҳим ташаббус»ни жорий этиш бўйича хам бир қатор ишлар амалга оширилди. Бунга мисол қилиб йил бошидан бери жами 97 та маънавий, маданий, IT ва спорт йўналишидаги тадбирлар ўтказилди. Бунинг натижасида 8562 нафар ёшларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилишига эришилди. Бундан ташқари ўтказилган тадбир ва мусобақаларда ўз иқтидорини намойиш эта олган 28 нафар ёшларни мусобақаларнинг сектор, туман, вилоят хамда Республика босқичларида иштироки таъминланди.

Шунингдек, 2022 йил 2-ярим йилликда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган “Ёшлар дастур”и ишлаб чиқилди. Дастур жами 31 та банддан иборат бўлиб, дастурга асосан:

  1. 2 нафар талаба ёшларга тўлов контракт маблағларини тўлаб берилиш;
  2. 1 нафар ёшга Сафарбарлик чақируви резерви хизматини ўташ учун тўловни тўлаб берилиш;
  3. 1 нафар ёшларни ҳайдовчилик курсига ўқиши учун компенсация ажратиш
  4. 3 нафар бемор ёшни даволаш;
  5. 1 нафар ёшларга бандлигини таъминлаш мақсадида асбоб ускуналар ва меҳнат қуроллари учун субсидия ажратиш;
  6. Беш ташаббус олимпиадаси доирасидаги танлов ва мусобақаларнинг маҳалла босқичини ташкил этиш;
  7. Маҳалладаги ёшларнинг қизиқиши ва истакларидан келиб чиқиб, ёшлар билан ишлаш ва турли тадбирлар ташкил этиш масалалари киритилган.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган мусобақаларда маҳалла бўйича 1000 нафардан зиёд ёшларни қамраб олиш мақсад қилиб олинган бўлиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар