Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимининг январ – ноябр ойларида амалга оширган фаолияти юзасидан АХБОРОТИ

Пахтакор тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимининг январ – ноябр ойларида амалга оширган фаолияти юзасидан АХБОРОТИ

30 ноябрь 2022 йил
227
0

 Инспекция томонидан 2022 йил 11 ой давомида ўтказилган назорат рейд тадбирларида жами 179 та ҳуқуқбузарликлар аниқланган бўлиб, шундан 179 та ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК асосан 128.010 минг сўм жарима суммалари ҳисобланган.

Туман бўйича 2022 йил давомида 179 та ҳолатлардан жарима ҳамда зарар жами 128.010 минг сўмлик жарима ва зарар аниқланиб шундан 179 та ҳолатдан 84.311 минг сўмлик жарима ва зарар суммалари ундириб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудидаги компенсация тўловчи хўжалик юритувчи субъектларга атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва унга бошқа турдаги зарарли таъсирлар кўрсатилганлиги (ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш) учун 11 ой давомида жами 75 та корхоналарга 152,756 минг сўм маблағлар ҳисобланиб, шундан 152,001 минг сўми яъни ҳисобланган корхоналар ҳисоботига кўра 99 % га ундириб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 01-02/26-1436-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш мақсадида қурилиш ташкилотларидан қурилиш материаллари ва битумларни ноқонуний тартибда очиқ аланга ёқиб юбориши олдини олиш учун жами 11 та корхона ва қурилиш ташкилотларига огоҳлантириш хатлари берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сонли қарори ҳамда Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 192-сонли буйруғига асосан Санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларининг 5, 8-бандларига мувофиқ махсус чиқинди қутиларини ўрнатиши бўйича жами 65 та мажбурий кўрсатмалар тарқатилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ноқонуний автомобиль ювиш шахобчалари давлат экологик экспертиза хулосаларини олишлиги бўйича жами 15 та огоҳлантириш хатлари тарқатилган.

Туман ҳудудидаги хўжалик юритувчи субъектларни Давлат экологик экспертизасига жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Давлат экологик экспертиза тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 949-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарорларини ижросини таъминлаш юзасидан туман инспекцияси томонидан 2022 йил давомида туман ҳудудидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг атроф муҳитга таъсири кўрсатишнинг I,  II, III ва IV тоифаларига мансуб фаолият турларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш ва Давлат экологик экспетризасининг ижобий хулосасини расмийлаштириш юзасидан жами 75 та хўжалик юритувчи субъектлар жалб этилиб, уларга Давлат экологик экспертизасининг норматив ҳужжатларни ишлаб чиқилиши таъминланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг ижросинини таъминлаш юзасидан туман бўлимига 25 та мурожаатлар келиб тушиб,  ушбу мурожаатлар жойига бориб ўрганилган ҳолда ўз вақтида ижролари таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига асосан туман ҳудудида куз ва баҳор ойларида 1213000 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган бўлиб шундан куз ойида берилган режани 94% га режа бажарилган бўлиб, баҳор мавсумида 785 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш режасини туманда маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқ хўжалиги ерлари, халқ талими бўлими, мактабгача таълими бўлими, корхона ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, Ободонлаштириш бошқармасига қарашли объектлар ерларига, авто йўл ёқаларига ва класстер ер майдонларига берилган режа асосида кўчатлар тўлиқ экилиб, режага нисбатан 102 фоизга яъни 804 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар жойларда тўлиқ экилган ва ҳар бир экилган кўчатлар саноқдан ўтказилиб экилган жойи ва кўчатларнинг фотосуратлар ҳамда локация орқали платформага жойлаштирилди.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли топшириқларига асосан туман ҳудудида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш борасида “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Пахтакор туман филиали ходимлари билан ҳамкорликда ишлаш йўлга қўйилган.  2022 йил давомида туман ҳудудидаги 4 та ноқонуний чиқиндихоналар бартараф этилди,  14 та маҳаллаларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Хизмат кўрсатиш натижасида  кўрсатилган санитар тозалаш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида тўланмаслик натижасида 2021 йилнинг бошида 476 514 минг сўм дебиторлик қарзи мавжуд бўлган бўлса, йил якунида келиб 364 023 минг сўм дебиторлик қарздорлик мавжуд. Ҳозирги кунда инспекция ва “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Пахтакор туман филиали ходимлари билан ҳамкорликда дебиторлик қарздорликни камайтириш юзасидан аҳоли хонадонларига бориб, қарздорликни камайтириш юзасидан хатлов ишлари амалга оширилмоқда. 2022 йил 1 декабр ҳолатига 324 786 минг сўмга дебиторлик қарздорлик камайтирилган.

 

Туманда 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши тўғрисида

 

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш  соҳасидаги назорат бўйича Пахтакор туман инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сонли Фармони ва “Йўл харитаси”да белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси бўйича туманда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб олинган, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун бузилишлари профилактикаси, уларни аниқлаш ва олдини олишнинг самарали механизмларини жорий этилиб, туманнинг аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун маҳалла вакиллари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларга эришишни таъминлаб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар