Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззах вилояти ҳокимининг Татаристоннинг Бош-вазири ўринбосари билан учрашуви ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимининг Татаристоннинг Бош-вазири ўринбосари билан учрашуви ўтказилди

12 декабрь 2022 йил
127
0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Татаристоннинг Бош-вазири ўринбосари Роман Шайхутдинов билан учрашуви ўтказилди.

Учрашув давомида Роман Шайхутдинов Ўзбекистон Республикаси ва Татаристон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатдан юқори даражага чиқганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Татаристон раҳбарияти ҳозирги Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари билан икки томонлама ҳамкорлик даражасини жуда юқори баҳолайди ва қадрлайди.
Учрашув давомида инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига тўхталиб ўтилди.

Татаристонда ривожланган соҳалар автомобильсозлик, машинасозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, кишлоқ хўжалиги эканлиги ҳамда Жиззах вилоятининг бу соҳаларда салоҳияти юқори эканлигини ҳисобга олиб, Татаристон томони ушбу соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича чоралар кўришга ва ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини алоҳида таъкидлади.

Р.Шайхутдинов Қозон Федерал университетининг иш фаолиятига бўлган эътибор ва бажарилаётган амалий ишлар учун ўзбек томонига миннатдорчилик билдириб, Қозон Федерал университетида 2500 минг нафар Ўзбекистонлик талабалар таҳсил олишини инобатга олиб, ушбу нуфузли университетнинг илк ҳорижий филиали Ўзбекистонда барпо этилганлигидан мамнунлигини билдирди.

Қозон Федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиалида таълим йўналишлари юқори баҳоланиб, янада яхшилашга келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокими Э.Салиев ва Бош-вазир ўринбосари Р.Шайхутдинов вилоят ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси ҳукумати ўртасида 2022-2023 йиллар учун икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида Учрашув протоколини имзолашди ва бу борада қатор таклифлар берилди.

Якунда Р.Шайхутдинов “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Дирекцияси” (IT Park) Жиззах вилояти филиали фаолияти ва яратилган шарт-шароитлари билан танишди ҳамда Татаристон Республикаси “Иннополис” IT Парки билан ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш таклифини берди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар