Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ” шиори остида ОЧИҚ МУЛОҚАТ ташкил этилди.

“БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ” шиори остида ОЧИҚ МУЛОҚАТ ташкил этилди.

23 декабрь 2022 йил
289
0

 Пахтакор туман ҳокимлиги ахборот хизмати, туман Адлия бўлими, Республика манавият ва марифат маркази Пахтакор туман бўлими, туман ҳокимлиги Ҳуқуқшуности, Маҳалла ва хайрия жамоат фонди, туман Бюджетдан ташқари пенсия бўлими ходимлари билан ҳамкорликда “БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ” шиори остида ОЧИҚ МУЛОҚАТ ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2022-йил 20-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Ўзбекистон ҳалқига МУРОЖАТНОМАСИни Маҳалла ва хайрия жамоат фонди раиси Муҳаббат Уралова алоҳида тўхталиб ўтди.

Президентимиз энг долзарб муоммо бўлган коррупция масаласига алохида тўхталиб ўтди.

Бунда юртбошимиз «Ўтган икки йилда 5 мингга яқин мансабдор коррупциявий жиноятлар бўйича жавобгарликка тортилди. Лекин, очиқ айтиш керак, бу-масаланинг сабаби билан эмас, оқибати билан курашиш” деди.

Давлатимиз раҳбари депутат ва сенаторлар, маҳаллий кенгашлар ҳам бонг уриб, аниқ соҳаларни таҳлил қилиб, коррупцияни бартараф этиш бўйича фаол бўлишга чақирди, бунинг учун уларда етарли ваколат ҳам, шижоят ҳам борлигини таькидлади.

         Суньий монополияга, ёпиқ схемаларга, умуман коррупцияга имкон берувчи барча бўшлиқларга барҳам берилишини такидлади.

Тиман Адлия бўлими бошлиғи Хосилмурод Кушматов томонидан Коррупция тўғрисида яна бир бор тўлиқ тушунчалар бериб ўтилди.

 

Бугунги кунда коррупция иллатига дунёнинг турли нуқталарида ҳам дуч келиш мумкин. Шу боисдан коррупция сўнгги йилларда жаҳон миқёсида трансмиллий жиноят сифатида халқаро ташкилотлар томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан бирига айланди. Ҳатто, айрим сиёсатчилар томонидан коррупцияга глобал инқирозни келтириб чиқарувчи омил сифатида ҳам таъриф берилмоқда.

Коррупция келтирадиган зарар барча давлатлар учун тенг, сабаб мазкур иллат турли тузилмаларига, жумладан, барча тизимига, ижтимоий соҳадаги ислоҳотларга ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Юртимизда ҳам коррупцияга қарши кураш бўйича кескин чора-тадбирлар амалга ошириб борилмоқда, жумладан бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарорлари қабул қилинган. Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти йўлга қўйилди. Миллий қонунчилигимизда коррупциянинг турли йўналишларига қарши курашга йўналтирилган нормалар мустаҳкамланган. Жумладан, пора олиш ёки бериш, унга воситачилик қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги каби жиноятлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

        ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат коррупциядир. Маълумки, жамиятда коррупцияга қарши кураш самарадорлигини таъминлашда кенг жамоатчилик иштироки таъминланмаса, аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтирмасдан туриб, унга қарши курашиш самарадорлигини таъминлаб бўлмайди.

        Ўтказилган очиқ мулоқат давомида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-мохияти, коррупцияга қарши курашиш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислохатлар, шунингдек, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан мурoсасизлик муҳитини яратиш борасида атрофлича сўз юритилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар