Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида ёшлар билан ишлаш бўйича амалга оширалётган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ

Пахтакор туманида ёшлар билан ишлаш бўйича амалга оширалётган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ

30 декабрь 2022 йил
158
0

 Пахтакор туманида 35213 нафар 0-30 ёшгача, 14-30 ёшгача бўлган ёшлар – 17323  нафарни (8176 нафар қизлар) ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 27 январь ва 13 апрелдаги видеоселектордаги топшириқлари ҳамда 20 апрелдаги Фармонлари билан, ёшларни иқтидори ва салоҳиятини тўғри йўналтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш энг устувор вазифа сифатида белгилаб берилди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда ёшлари билан ишлаш бўйича биринчи, ёшларни иш билан таъминлаш, уларни касбга ўқитиш, иккинчи, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

 

 “ЁШЛАР БАЛАНСИ”

Маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан 14-30 ёшдаги 17 минг 323 нафар ёшлар (8 минг 176 нафари хотин-қизлар)тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 5 та тоифа (бандлик, таълим, оилавий, ижтимоий ва саломатлик ҳолатлари) асосида “Ёшлар баланси” шакллантирилди (илова қилинади).

 

Маълумот учун:

бандлик ҳолати бўйича: расмий ва норасмий секторда бандлар – 17 минг 323 нафар, таълим билан бандлар –4 минг 818 нафар, вақтинча ишсиз ёшлар –784 нафар, меҳнатга лаёқатсизлар– 125 нафар, вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имконияти йўқлар (уй бекаси, бола парваришида, абитуриент) – 2 минг 276 нафарни ташкил этади;

таълим маълумоти бўйича: 4 минг 818 нафар– ўрта, 3 минг 342 нафар–ўрта махсус, 2 267 нафар– олий ва кейинги таълимдагилар ташкил этади;

оилавий ҳолати бўйича: оилали – 6 минг 505 нафар, турмуш қурмаганлар – 11 минг 415 нафар, ажрашганлар – 107 нафар, бева аёл ва эркаклар –5 нафардан иборат;

ижтимоий ҳолати бўйича: ижтимоий ҳимояга муҳтожлар – 695 нафар, алоҳида назоратда турувчилар – 95 нафардан иборат;

саломатлиги ҳолати бўйича: соғлом ёшлар – 17 минг 240 нафар, касаллиги бўйича назоратда турувчилар – 83 нафарни ташкил этади.

 

 

Жорий йилнинг шу кунига қадар 1089 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди.

Шундан,

386 нафар ёшлар Доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилган.

(бўш иш ўринларига жойлаштириш ҳисобига 336 нафари, янги лойиҳалар ташкил этиш ҳисобига 15 нафари, вақтинчалик жамоат ишларига 35 нафар.)

- 34 нафар ёшларга субсидиялар ажратиш орқали бандлигига кўмаклашилди (128,8 млн.сўм).

- Ёшларнинг тадбиркорлик ва хунармандлик лойихаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 382 нафар ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти учун 9 млдр. 791 млн.сўм кредитлар ажратилди.

- Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида
301 нафар ёшларга 106,6 га ер майдони ажратилиб берилди.

Бундан ташқари, касб-хунар ва тадбиркорлик асослари бўйича 157 нафар ёшлар ўқитилди.

 

 “ЁШЛАР ДАФТАРИ”

Хатлов ва ўрганишлар натижасида “Ёшлар дафтари”га электрон платформасига 559 нафар ёшлар киритилди.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар)да молиявий манбалари аниқ белгиланган алоҳида жамғармалар ташкил этилиб, 1123,3 млрд. сўм миқдорида маблағлар шакллантирилди. (322.6 млн. сўм маҳаллий бюджетларнинг орттирилган қисмидан, 391,4 млн. сўм ундирувларга оид ижро ҳужжатлари бўйича, 203,2 млн Ҳомийлик  маблағлардан ажратмалар)

Ушбу маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”даги 390 нафар ёшларга 1073 млрд. сўм миқдорида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

2022 йил 30 декабр ҳолатига жамғармада млн. сўм маблағ мавжуд

Жумладан,

62 нафарига жами 61 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам;

70 нафарига жами 30.8 млн сўм миқдорида тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш;

35 нафарига жами 37.8 млн сўм миқдорида ҳайдовчиликка ўқитиш;

9 нафарига жами 28,0 млн сўм миқдорида асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари;

157 нафарига жами 473,0 млн сўм миқдорида ОТМ тўлов-контракт;

8 нафарига жами 55,7  млн сўм миқдорида даволаниш билан боғлиқ харажатлар;

24 нафарига жами 21,2  млн сўм миқдорида турар жой ижараси билан боғлиқ харажатлар;
18 нафарига жами 88,4  млн сўм миқдорида СЧР хизмати учун тўлов;
7 нафарига жами 1,35  млн сўм миқдорида биометрик паспорт олишда бадалини қоплаб бериш

Шунингдек,

442 млн сўм  беш муҳим ташаббусни молиялаштириш учун,

7  нафарига жами 9,0 млн сўм миқдорида бошқа йўналишларда  сарфланди.

“Ёшлар дастури” ижроси бўйича

 

Пахтакор туманининг 15 та маҳаллаларида 2022 йил иккинчи ярим йиллиги учун 393 та банддан иборат “Ёшлар дастури” ишлаб чиқилди.
30 ноябрь ҳолатига туман бўйича 393 та банддан 393 та банди 100 фоизга бажарилган. 

 

 

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш йўналишида:

 

Қарор билан белгилаб берилган 6 йўналиш бўйича Пахтакор туманида 2022 йилда ёшлар билан манзилли ишлаш тизимини яратиш, уларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш (5 муҳим ташаббус) бўйича бошқарма, идора ва ташкилотларнинг “Ҳамкорлик дастури” доирасида 109 та йирик лойиҳа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан, 6 та йўналиш бўйича жами 2615 та тадбир ўтказилган бўлиб, 39 минг  701 нафар ёшлар қамраб олинган. Шундан,

1-йўналиш: Маданият ва санъатни тарғиб қилиш борасида 626 та тадбир ўтказилган бўлиб, 7694 нафар ёшлар қамраб олинган

2-йўналиш: Соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш борасида 1095 та тадбир ўтказилган бўлиб, 13144 нафар ёшлар қамраб олинган

3-йўналиш: Ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш борасида 189 та тадбир ўтказилган бўлиб, 3458 нафар ёшлар қамраб олинган.

4-йўналиш: Маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш борасида
276 та тадбир ўтказилган бўлиб,  5632 нафар ёшлар қамраб олинган.

5-йўналиш: ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида 320 та тадбир ўтказилган бўлиб,
7212 нафар ёшлар қамраб олинган.

6-йўналиш: Тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш йўналишида борасида 109 та тадбир ўтказилган бўлиб, 2561 нафар ёшлар қамраб олинган.

 2022 йил 5 босқичли 5 ташаббус олимиадаси 1-мавсуми доирасида Пахтакор туманида ўтказилган 16 та тадбир ва лоиҳаларда  жами 12 534 нафар иштирокчи қатнашди.

 Туманда ғолиб бўлган иштирокчилар ҳудудий босқичдан қатнашиб қуйдаги йўналишлардан  қуйдаги ўринларни қўлга киртдилар:
Стреетбол мусобақасидан 1-ўрин. Стреет воркоут мусобақасидан 1-ўрин, Стол теннис мусобақасидан 2-ўрин, Шашака мусобақасидан 2-ўрин, Стреетбол мусобақасидан 3-ўрин, Енгил атлетика мусобақасидан 2-ўринларни қўлга киритиб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритган.

 Пахтакор тумани ёшлари Республика босқичида Енгил атлетика ва Стреетбол мусобақаларидан фахирли 3-ўринни қўлга киритди.

2022 йил 5 босқичли 5 ташаббус олимиадаси 2-мавсуми доирасида Пахтакор туманида ўтказилган 14 та тадбир ва лоиҳаларда  жами 15 120 нафар иштирокчи қатнашди.

Туманда ғолиб бўлган иштирокчилар ҳудудий босқичдан қатнашиб қуйдаги йўналишлардан  қуйдаги ўринларни қўлга киртдилар:
  Стол теннис мусобақасидан 1-ўрин (16-21ёш қиз боллар), 2-ўрин (16-21 ўғил боллар, 3-ўрин (27-30 ўғил боллар). Шахмат мусобақасидан 1-ўрин (27-30 ўғил боллар). Стреетбол мусобақасидан 1-ўрин (16-21ёш қиз боллар). 2-ўрин (22-26 ўғил боллар). 3-ўрин (27-30 ўғил боллар). 3-ўрин (27-30 қиз боллар). Волейбол мусобақасидан 2-ўрин (22-26 ўғил боллар). Стреет воркоут мусобақасидан 1-ўрин (16-21 ўғил боллар). Кураш мусобақасидан 1-ўрин (16-21ёш қиз боллар). 1-ўрин (22-26 қиз боллар).
 1-ўрин (27-30 қиз боллар). 2-ўрин 3 та. 3-ўрин 4 та . Чолғу ижрочилигидан   танловидан 1 та 1-ўринларни қўлга киритган.

5 ташаббус олимиадаси 2-мавсуми доирасида Пахтакор туманидан Ҳудудий босқичда 7 та йўналишдан: 8 та 1-ўрин, 6 та 2-ўрин, 7 та 3-ўрин.

Жами: 21 та ўринларни қўлга киртди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар