Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Ташкилот маъмуриятининг пенсионер олдидаги вазифалари

Ташкилот маъмуриятининг пенсионер олдидаги вазифалари

07 январь 2023 йил
270
0

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” Низомида ташкилот ва корхоналар маъмуриятига бир неча вазифалар юклатилган.

Ташкилот маъмурияти ҳар йили декабрь ойида шахсий варақчалар ва меҳнат дафтарчалари асосида кейинги йилда ҳам умумий, ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхатини тузади.

Рўйхатда ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган йили, ойи, куни, шунингдек, ходим яшайдиган жой; таркибий бўлинманинг номи; лавозими (касби); пенсия тайинлаш учун мурожаат қилиш учун асослар; ҳужжатлар билан тасдиқланган умумий иш стажи; имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлаш ҳуқуқини берувчи махсус иш стажи кўрсатилган бўлиши керак.

Кўрсатиб ўтилган рўйхатга киритилган ходимларга нисбатан ташкилот маъмурияти пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни олдиндан тайёрлашга киришади. Зарур бўлганда ташкилот маъмурияти етишмаётган ҳужжатларни сўраб олиш чораларини кўриши керак.

Ташкилот маъмурияти тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради ва Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарат комплекси («ЯММТ» ИДАК) орқали пенсионер яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

Ташкилот маъмурияти ходим пенсия ёшига етган кундан кечиктирмай унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганлигини билдиришга мажбур.

Ташкилот маъмурияти қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларни (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) «ЯММТ» ИДАКга киритиши ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириши лозим.

Ходим пенсия тайинлаш тўғрисида ариза берган тақдирда, ташкилот маъмурияти мазкур ариза рўйхатга олинган санадан бошлаб 10 кун мобайнида зарур ҳужжатларни ва тақдимномани тўлиқ расмийлаштиради ва ариза берувчини улар билан (тақдимномага имзо қўйдирган ҳолда) таништиради.

Ҳужжатлар ва тақдимнома ходимнинг аризаси билан бирга ариза берувчининг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади. Ташкилот маъмурияти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тўплай олмаган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлимига бор ҳужжатлар топширилади, етишмаган ҳужжатлар эса ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддатларда қўшимча равишда тақдим этилади.

Агар ходимга пенсия тайинлаш рад этилган бўлса, бу ҳақда унга рад этиш сабаблари кўрсатилиб, ёзма равишда хабар берилади. Пенсия сўраб мурожаат қилган киши маъмурият қароридан норози бўлса, у пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризани яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита беради.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар