Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пневматик қуролни қонунга хилоф муомаласи жавобгарликка сабаб бўлди.

Пневматик қуролни қонунга хилоф муомаласи жавобгарликка сабаб бўлди.

13 январь 2023 йил
216
0

 Пневматик қуролини қонунга хилоф равишда олиб юриш қоидаларини бузиш мамлакатимизнинг амалдаги қонунлари билан таъқиқланган. Бироқ, айрим фуқаролар буни била туриб, ушбу қонун талабларини бузишмоқда.

Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди раиси У.Саттаров раислигида ўтказилган суд мажлисида пневматик қуролини қонунга хилоф равишда олиб юрган О.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2201-моддаси 1-қисмига асосан, тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

“ПМ” русумли, 4,5 калибрли, 1 стволли №Т-20003459 рақамли пневматик пистолет макаров қуролини сақлаш ва ундан фойдаланиш учун рухсати бўлмасда 2023 йил 6 январь куни ушбу қуролни сақлаб келиб, ушбу қуролдан ўқ узган видеоларни ўзининг “Instagram” саҳифасига жойлаштириб келганлиги туман ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, мавжуд “ПМ” русумли, 4,5 калибрли, 1 стволли №Т-20003459 рақамли пневматик пистолет макаров қуроли ашёвий далил тариқасида олиб қўйилиб, ҳолат юзасидан тегишли баённома расмийлаштирилган.

Суд мажлисида ҳуқубузар айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини маълум қилиб, бошқа бундай ноқонуний ишларга қўл урмаслиги ҳақида сўз берди.

 Мазкур ҳуқуқбузарлик қонунга зид эканлигини била туриб, ушбу ҳуқуқбузурликни содир этган О.Ш га нисбатан қонунда белгиланган тартибда 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, ашёвий далил тариқасида олинган “ПМ” русумли, 4,5 калибрли, 1 стволли                №Т-20003459 рақамли пневматик пистолет макаров қуролини давлат ихтиёрига ўтказилиши белгиланди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Пахтакор туман судининг раиси                                                            У.Саттаров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар