Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси иссиқлик тизимини ўрганди

Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси иссиқлик тизимини ўрганди

17 январь 2023 йил
146
0

 Пахтакор тумани ҳокими Ашуров Асилбек Раҳмонович Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси иссиқлик тизимини ўрганди.

Тиббиёт бирлашмада жами 828 нафар ходим ишлайди. Шундан 70 нафар шифокор, 526 нафар ўрта тиббий, 184 нафар кичик тиббий ва 48 нафар бошқа ходимлар. Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасида терапия бўлими 40 ўрин, болалар бўлими 20 ўрин, юқумли касалликлар бўлими 20 ўрин, хирургия бўлими 25 ўрин, туғруқ бўлими 30 ўрин, хомиладорлик хасталик бўлими 15 ўрин, гинекалогия 20 ўринга мўлжалланган. Жами 170 ўрин, шундан 12 ўрин хўжалик хисобида. ТТБ кўп тармоқли марказий поликлиникаси 250 қатновга, Буюк ипак йўли 19-оилавий поликлиникаси 100 қатновга, Навбаҳор ОШП 50 қатновга, Мингчинор ОШП 50 қатновга, Самарқанд ОШП 50 қатновга мўлжалланган.

Туман ҳокими дастлаб тиббиёт кириш йўлаклари, Шошилинч тез-тиббий ёрдам бўлимига олиб борувчи йўллар ва бошқа ички йўлаклар билан танишди. Кунларнинг совуқлиги, қор, мунтазам қатнов бўлганлиги сабаб тиббиёт бўлимининг ички йўлакларида музламалар пайдо бўлган. Ҳоким ташаббуси билан туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари ва саховатли аҳоли кўмагида тозалаш ишлари бошлаб юборилди.

Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси Терапия бўлимининг иситиш тизимида камчилик борлиги газ босими пастлиги оқибатида хоналарнинг иссиқлиги меъёрида эмаслиги аниқланди. Туман ҳокими топшириғи билан мутахассислар томонидан муаммо бартараф этилди. Туман ҳокими мутасаддиларга тиббиёт бўлимида мавжуд, 5 та модулный иситиш тизими, 9 та индивидуал иситиш тизими. КТМП га қарашли Самарканд ОШП газ ва кўмирга мослаштирилган, Чаманзор ОШП кўмирга мослаштирилган, Мингчинор ОШП иссиқ пўлга мослаштирилган, А.Икромов ОП кўмир махсулотларига мослаштирилган биноларнинг иситиш тизимларини ҳам қаттиқ назоратга олиш бўйича қатъий топчириқлар берди.

         Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида иссиқлик тизими ўрганилганда хоналар 29-30 ҳароратда, заллар 25-26 ҳароратдалиги аниқланди. Бўлимда ётган беморлар, уларнинг ортидан келган яқинлари чақалоқларга яратилган шароитлардан жуда мамнунликларини билдиришди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар