Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » МАРОҚЛИ ДАМ-МЕҲНАТГА ҲАМДАМ

МАРОҚЛИ ДАМ-МЕҲНАТГА ҲАМДАМ

21 январь 2023 йил
237
0

 Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қошидаги маънавият ва маърифат марказининг умидли ёш хонанда ва раққосалари иштирокида катта концерт дастури уюштирилди.

Бу эса қирчиллама қиш палласида шу каби кўнгилочар дастурларни соғинган туман ҳокимлиги,  мавжуд сектор, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари, меҳнат фахрийлари ва уюшмаган ёшлар учун айни муддао бўлди.  

Истеъдодли сўз устаси Қодирбек Бўстонов ҳамда ўзининг бетакрор образлари билан халқимиз қалбидан жой олган актриса Мафтуна Ашурова бошчилига бўлиб ўтган концерт дастури иштирокчиларга баҳорий кайфият улашди.

Концер саҳнага эндигина қадам қўйганига қарамай ўзининг дилбар овози билан кўплаб мухлислар қалбини ром этган ажойиб овоз соҳибаси Мадинабону ижросидаги “Тановор” қўшиғи билан бошланди. Қўшиққа монанд усуллар билан хиром этган “Тошкент зеболари” рақс ансаблининг раққоса қизлари ҳам иштирокчиларнинг олқишига сазовор бўлишди. 

Дастур давомида соҳир овоз соҳиби Фахриддин Туронов томонидан “Майсаранинг иши” операсидаги Мулладўст арияси ҳамда “О соле” қўшиғи ҳам жуда ўз маромига етказиб ижро этилди. Шунингдек, томошабинлар Миллий гвардиянинг Жамшид Мирзо, Шаҳбоз Каримов, Муштарий Пўлатоҳунова, Жамол Эрматов ва Шаҳриёр Очилов каби иқтидорли хонандалари ижросидаги шўҳ қўшиқлардан ҳам баҳрамонд бўлдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар