https://simpatik.rri.go.id/images/ https://simponi.sukabumikota.go.id/vendor/sdana/ https://simpatik.rri.go.id/css/slot-dana/ http://sirika.bkkbn.go.id/svg/ https://fh.uki.ac.id/vendor/ https://buku.ortax.org/sgacor/ https://feb.uki.ac.id/vendor/common/ https://online.umm.ac.id/css/
 Жиззахда алимент тўлашдан қочган ота Тошкентдан топилди ва 15 суткага қамалди » Пахтакор тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда алимент тўлашдан қочган ота Тошкентдан топилди ва 15 суткага қамалди

Жиззахда алимент тўлашдан қочган ота Тошкентдан топилди ва 15 суткага қамалди

09 февраль 2023 йил
130
0

Суд томонидан вояга етмаган фарзанди алимент ундириш белгиланган бўлсада, айрим оталар фарзандига алимент тўлаш ўрнига Давлат ижрочиларидан яширинишга ҳаракат қилмоқдалар.

Бу эса ўз навбатида Давлат ижрочисининг қарорига асосан қарздор шахсларга нисбатан қидирув эълон қилишга олиб келади. 

Қидирув тадбирларини Бюронинг худудий бошқармалари Қидирув шўъбаси ходимлари олиб борадилар.

Жорий йилнинг январь ойи ҳолатида Бюронинг Жиззах вилояти қидирув шўъбаси томонидан 206 нафар қарздор жисмоний шахсларга нисбатан қидирув тадбирлари олиб борилган. 

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Ғалаорол туманлараро судининг 16.10.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан фарзанди моддий таъминоти учун Ў.Бойназаровдан алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини тўламасдан, аксинча яширинганлиги сабабли унга нисбатан 10.09.2021 йилда қидирув эълон қилинган. 

Ходимлар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижаси қидирувдаги қарздор Ў.Бойназаров жорий йилнинг 07 феврал куни Тошкент шаҳридаги ошхоналарнинг биридан ушланиб, Жиноят ишлари бўйича Жиззах шахар суди биносида унга нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари Жиноят ишлари бўйича Жиззах шахар суди томонидан очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

Мазкур суд қарори билан қарздор Ў.Бойназаровга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, суд залида дарҳол қамоққа олинган ва жазони ўташ учун махсус муассасага жойлаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар