Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззахда “Тадбиркорлар мактаби” ташкил этилади

Жиззахда “Тадбиркорлар мактаби” ташкил этилади

10 февраль 2023 йил
134
0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти фаоллари ва мутасаддилар билан ҳудудда саноатни ривожлантириш истиқболлари ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилмоқда.

Таъкидланишича, вилоятда биргина базальт захираси 26 миллион тонна бўлиб, республикадаги жами захиранинг 25 фоизини ташкил этади. Лекин, булар илгари умуман ишлатилмаган. Ҳозир эса, мавжуд табиий захиралардан фойдаланиб, базальтдан талаб юқори бўлган 7 турдаги замонавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Йилига 115 минг тонна маҳсулот (базальт толаси, композит қувур, фибро, геотекстиль, чақиқ тош), шундан 35 минг тонна иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқарилади.

Давлатимиз раҳбари базальтдан бундай турдаги маҳсулотлар аввал нафақат ўзимизда, балки Марказий Осиёда ҳам умуман ишлаб чиқарилмаганини таъкидлади. Ҳозир бу Фориш туманида 6 та корхонадан иборат яхлит кластерга айланди. Кластерда 400 миллион доллар инвестиция ҳисобига 1,5 мингта иш ўрни яратилган.

Президентиимиз томонидан 2023 йилда ишлаб чиқариш 175 минг тоннага, ишчилар сонини 2 минг нафарга етказиш вазифаси қўйилди. 

Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Фориш ва Янгиободда базальт, цемент, керамзит, шиша ва минерал хом ашё захирасига бой 200 га яқин конлар бор. Улардан самарали фойдаланиш орқали саноат кўрсаткичларини карра-карра ошириб, бемалол янги бозорларга кириб бориш мумкинлиги қайд этилди.

Масъуллар зиммасига жорий йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 460 миллион долларлик 31та лойиҳани ишга тушириш вазифаси юкланди.

Бундан ташқари сендвич панель, газоблок каби янги турдаги энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 20 та лойиҳани бошлаш кераклиги айтилди. “Саноат ипотекаси” дастури бўйича, тадбиркорларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга биринчи босқичда 50 миллион доллар ресурс ажратиладиган бўлди.

Президент қурилиш материаллари бўйича Жиззахда “Тадбиркорлар мактаби”ни ташкил этиш кераклигини билдирди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар