Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » 2023 йилда Жиззах вилоятида 1 та цемент заводи барпо этилиши режалаштирилган

2023 йилда Жиззах вилоятида 1 та цемент заводи барпо этилиши режалаштирилган

15 март 2023 йил
112
0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.

Республикамизда жами 34 та цемент заводлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 25 млн тоннани ташкил этади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда жами цемент ишлаб чиқариш ҳажми 17,01 млн тоннага етказилади. Январь-февраль ойларида республика бўйича 1,12 млн тонна цемент ишлаб чиқарилди.

Мамлакатимиз амалга оширилаётган қурилиш бунёдкорлик ишларига сифатли цемент етказиб бериш мақсадида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан бир қатор йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўзида 7 та янги корхоналарни ишга тушириш натижасида қўшимча 5,8 млн. тонна қувват яратилади.

Хусусан, 2023 йилда «Қорақалпоқцемент» МЧЖ томонидан умумий қиймати 65 млн доллар бўлган йиллик қуввати 1 млн 400 минг тонна цемент ишлаб чиқариш линияси ишга туширилади. Шунингдек, «Эко цемент» МЧЖ, «Ишончли посбон текстиль» МЧЖ, «Жомбойцемент» МЧЖ каби цемент лойиҳалари ўз фаолиятларини бошлайди.

2023 йилларда цемент ишлаб чиқариш бўйича амалга ошириладиган инвестицион лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига кўра Қорақалпоғистон республикасида 1 та, Андижон вилоятида 1 та, Жиззах вилоятида 1 та, Наманган вилоятида 1 та, Самарқандда 2 та, Тошкент вилоятида 1 та янги цемент заводлари барпо этиш режалаштирилган.

2023 йил январь-февраль ойларида марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган обʼeктлар қурилишига ўртача биржа котировка нархларида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича 3,7 минг тонна цемент харид қилинган

Яна бир маълумот, январь-февраль ойларида биржа савдоларида бир тонна портланд цемент ўртача 601 минг ҚҚС билан сўмдан сотилган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 2022 йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-139-сонли «Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб барча юридик шахсларга цемент, цемент клинкери ва қурилиш ойнасини чекловларсиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида (квотасиз) экспорт қилишга рухсат берилади. Шунингдек, 2024 йил 1 январга қадар Экспортни ривожлантириш агентлиги томонидан маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга қурилиш материалларини барча мамлакатларга, шу жумладан чегарадош давлатларга автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача миқдорини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.

Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2016 йил якуни билан Республикамизда 8,6 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган. 2022 йилда эса бу кўрсаткич 14,6 млн тоннага етказилди. Шу жумладан мамлакатимизда сифатли, рақобатбардош, юқори маркали цемент ишлаб чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Албатта, ушбу инвестиция лойиҳаларини фойдаланишга топшириш орқали мамлакатимизда сифатли, жаҳон стандартларига мос қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, қолаверса, қурилиш материалларига бўлган ички талаб қопланади. Энг муҳими доимий иш ўринлари яратилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар