Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Жиззах вилояти ҳокими Россиялик ишбилармонлар билан учрашди

Жиззах вилояти ҳокими Россиялик ишбилармонлар билан учрашди

18 март 2023 йил
24
0

Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Савдо ваколатхонаси вакили Константин Злыгостев бошчилик ишбилармонлар делегация вакилларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан учрашуви ўтказилди.

Бугунги кунда вилоятнинг Россия Федерацияси билан умумий қиймати 198,9 млн. долларлик 8 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Жиззах вилоятида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида 1005 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Мазкур лойиҳалардан 3 таси йил охиригача амалга оширилиб, ҳудудда енгил автомобиллар, бўялган матолар ишлаб чиқариш ва логистика хизмати ташкил этилади.

Жиззахнинг Россияга қилган экспорти хажми жорий йилнинг январь-февраль ойларида 9,4 млн. долларни ташкил этди. Шу билан биргаликда жорий йилнинг январь-февраль ойларида вилоятнинг Россиядан қилган импорт хажми 8,3 млн. долларни ташкил қилди.

Бугунги кунда Жиззах вилоятида Россия Федерацияси корхоналари иштирокидаги 20 та кўшма корхоналар рўйхатдан ўтган. Шундан 8 та қўшма корхоналар саноат, 4 та корхона қишлоқ хўжалиги ва қолган 8 та корхоналар бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиб келишмоқда.

Шунингдек, Татаристон Республикаси, Челябинск, Ростов ва Омск вилоятлари билан яқиндан ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий соҳаларда алоқаларини ўрнатиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар аамалга оширилди.

Жумладан 2022 йилнинг октябрь ойида Қозон Федерал университетининг илк хорижий филиали Жиззах шаҳрида очилди. Татаристоннинг “ХИМГРАД” АЖ компанияси билан Жиззах шаҳри “Жиззахпластмасса” АЖ ҳудудида технопарк ташкил этиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши доирасида ҳудудда йирик пластикдан қурилиш материалларини ишлаб чиқариш саноат зонаси ишга туширилиши режалаштирилган.

Учрашув доирасида икки томонлама савдо ва иқтисодий масалаларни ривожлантириш бўйича таклифлар берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар