Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » OBOD MANZILLAR БЕБАҲО ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ВА АНЪАНАЛАРИМИЗ ТИМСОЛИ

OBOD MANZILLAR БЕБАҲО ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ВА АНЪАНАЛАРИМИЗ ТИМСОЛИ

24 март 2023 йил
175
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 29-мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги 5386-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳар бир туманда аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш, мазкур қишлоқ маҳаллаларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда ана шундай ишларни самараси туманимизнинг “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда болалар ўйингоҳларини барпо этиш ишларида, кўп қаватли ҳонадонларга яратилаётган қулайликлар  ҳамда қурилаётган пиёдалар йўлакчаларида яққол кўриш мумкин. Албатта, энг бебаҳо қадриятларимиз ва анъаналаримиздан бири ҳисобланган маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларининг туб моҳиятида ҳудуд аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, энг асосийси, ёшларни хайрли ишларга даъват этиш каби эзгуликлар мужассамлашган.

 

Айни дамда “Буюк Ипак йўли” маҳалласида ҳам кўп қаватли уйларнинг атрофига қўшимча равишда қурилган ноқонуний қурилишлар бузилиб, зинапоялари қайта тикланаяпти,  ташқи фасад қисмлари эса дастур асосида таъмирланаяпти.

 2-сектор ҳудудига қарашли “Сувонобод” МФЙда ҳам мутасаддиларнинг уйма-уй юришлари натижасида аҳоли билан бўлиб ўтган мулоқатларда йўлларнинг таъмирталаблиги ва  кўчаларда ёритиш чироқларнинг йўқлиги каби муаммоли ҳолатлар аниқланган эди. Айни кунларда маҳаллада 3 600 метр масофадаги шағал йўлни махсус цемент-битон қопламаси билан таъминлаш ишлари жадаллик билан олиб борилаяпти, тунги ёритиш чироқлари эса мутасаддилар томонидан тўлиқ ўрнатилди. 

      Ҳудуддаги “Оқбулоқ” маҳалласида ҳам таъмирталаб кўчаларга қум-шағал ётқизилиб, аҳолига бир мунча қулайликлар яратилди. Шу билан бирга, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига янада кенгроқ жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини қарор топтириш борасида ҳам самарали натижаларни қайд этиш мумкин. Хусусан, имтиёзли кредит асосида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, кредит ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, 2-сектор тасарруфидаги барча кўча ва ички йўлларда, маҳалла ва гузарларда амалга оширилаётган кенг қамровли бунёдкорликлар ҳудудни янада обод манзилга айланишидан далолат бериб турибди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ш.МАМИРОВ,

“Пахтакор ҳаёти” газетасининг фотомухбири.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар