Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » БУГУНГИ СИЁСИЙ ЖАРАЁНДА ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ОЛДИДА ТУРГАН ВАЗИФАЛАР

БУГУНГИ СИЁСИЙ ЖАРАЁНДА ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ОЛДИДА ТУРГАН ВАЗИФАЛАР

06 май 2020 йил
139
0

 Барчамизга маълумки, бутун дунёга таҳдид ва хавф солаётган коронавирус пандемияси сўнгги пайтларда инсонлар ҳаётига жиддий салбий таъсир кўрсатиб, одамлар мураккаб даврни бошдан кечирмоқдалар.

Мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида коронавирус пандемиясини жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Дунё ҳамжамиятини сергакликка чорлаган бугунги вазиятда юртимизда карантин жорий этилиши билан бирга, кўплаб йўналишлар каби таълим соҳаси вакилларига ҳам муносиб масъулият юклади. Хусусан, ўқув жараёнларини онлайн тарзда давом эттириб, ўқувчиларнинг билим олишини узвий ташкил этиш бўйича вазифалар берилди.

Жорий йилнинг 30 март кунидан бошлаб барча умумтаълим мактабларида 4-чорак ўқув жараёнларини масофавий таълимни йўлга қўйиш мақсадида вазирликнинг тегишли (2020 йил 31 мартда 91-сонли) буйруғи қабул қилинди . 

Унга кўра, фан ўқитувчиси, ота-оналар ўқувчиларнинг масофавий билим олишларига кўмаклашиши зарурлиги ва бунда уларнинг вазифалари белгиланди:

Фан ўқитувчиси:

Ўз иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттираётган фан ўқитувчилари телевизион дарс орқали ўқувчиларга берилаётган уй вазифаларини ота-оналар билан биргаликда бажарилишига кўмаклашади ва уларни баҳолаб боради.

Ота-оналар:

фарзандларига телевизион дарсларни кўриш ва уй вазифаларини бажаришга шароитлар яратиб беради;

фарзандларининг телевизион дарсларни ўз вақтида кўришини назорат қилади;

фарзандларига уй ишини қилишга ва натижаларини фан ўқитувчисига етказишга кўмаклашади, шунингдек, бу борада фан ўқитувчиси билан ҳамкорлик қилади.

Уй вазифаси:

Ўқувчилар фақат телевизион дарсда берилган уй вазифасини бажаради. Ўз иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттираётган фан ўқитувчилари томонидан ушбу уй вазифаларини бажаришда кўмаклашади.

Пахтакор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 18 та умумтаълим мактабларининг ўқувчилари жорий йилнинг 30 март кунидан буён Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган видеодарсларни 3 та телеканалларда:

  1. “National Geography Wild” телеканалида 1-4-синфлар – 5012 нафар;
  2. “Evrosport” телеканалида 5-8-синфлар – 4602 нафар;
  3. “Охота ва рыбалка” телеканалида 9-11-синфлар - 2955 нафар,

жами 12569 нафар ўқувчилар дарс жадвалида белгиланган вақтда, ўз уйларида, ота-оналари ҳамкорлигида тўлиқ иштирок этишмоқдалар.

Teлеграмм  тармоғида ишга тушган  “Online Maktab” канали орқали ота-оналар фарзандларига ўтилган мавзуни тушунмаган жойларини такрорий кўриш  учун қулайликлар  яратиб берилмоқда. Бу борада тумандаги 2, 4, 6, 9, 13, 17-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари фаол иштирок этишмоқдалар.

Жумладан, тумандаги 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг ота-оналаридан Файзиева Фарида, Қаюмова Севара, Маматқулова Дилрабо, Алмуродова Муқаддас, 9-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ота-оналаридан Жўраева Ойдин, Ғойибназарова Раъно, Саидова Дилфуза, Хўжамова Барно, Бойзоқова Гулзодалар ўз фарзандлари билан кунлик дарс машғулотларини мунтазам равишда назоратга олиб, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этилиши учун етарли шароитлар яратиб беришмоқда.

Ачинарлиси, баъзида мол боқиб, бозорда савдо-сотиқ ишларига аралашиб, кўчада бемақсад юрган ўқувчиларга кўзимиз тушади. Мана шундай ҳолатлар айрим ота-оналарнинг ўз фарзандларининг етарли билим олиши, бугунги имкониятлардан самарали фойдаланишига эътиборсизлик билан қараётганлигини билдиради.

Шу ўринда туманимизда янги ташкил этилган 1-массивда ташкил этилган саводхонлик синфи ўқувчиларининг ҳам бугунги кунда ота-оналари ҳамкорлигида масофадан берилаётган дарсларни қунт билан ўрганиб, уй вазифаларини ўз вақтида бажараётганлиги кўриб, масофавий дарсларнинг айни фурсатда самарали ёндашув билан ташкил этилганлигининг гувоҳи бўламиз.

Жараёнларни кузатиб шуни англаш мумкинки, масофавий дарслар ўқитувчилар билан бир қаторда ўқувчиларнинг ота-оналарини жалб этгани айни муддао бўлди. Боланинг илм олишини ота-она кузатиб турар экан, албатта ўзлаштиришида янада ижобий натижа бўлади.

Шунингдек, онлайн дарслар болани ўз хоҳиши билан илм олишга ундайди. Чунки бола яқинларига дарсда олган баҳоларини айтиб мақтанишга қизиқади. Демак, ўз ўрнида яқинлари кўзи олдида ўқитувчисининг рағбатли муносабатини олишга ҳам уринади. Қувонтирган жиҳати — дарсларни ота-оналар ҳам қизиқиб, талаб этиб туради. Бу эса ўқитувчининг ҳам ўз устида ишлашига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, бола ишончли назорат билан дарсларни бажаришга ундаб турилади. Кези келганда, ота-оналар ўқитувчиларнинг ҳар бир ўқувчига билим улашиши осонликча амалга ошмаслигини, уларнинг масъулиятини англаган ҳолда миннатдорлигини ҳам билдирмоқда. Дарҳақиқат, масофавий дарслар тажрибаси худди ўқувчига алоҳида ёндашув билан эътибор қилинаётгандек самара бериши турган гап.

Яна бир муҳим томони, ота-оналар ва ўқувчилар компьютер технологияларига янада яқинлаштирилади ва унинг имкониятларидан турли ўйинларни ўйнаш учунгина эмас, илм олишда фойдаланиш мумкинлиги сингдирилади.

Ўйлаймизки, онлайн дарсларни кузатиб, вазифаларни бажариш масъулияти болага ёшлигиданоқ пайдо қилинса, келажакда таълимни турли усулда олиш имкониятига кўниктирилади.

Республикамизда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун турли танловлар ташкил қилинган. Ўқувчилар уйларида қолиб бундай танловларда онлайн иштирок этяптилар. Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан илгари сурилган «Бeшта муҳим ташаббус» ҳозирги кунда ўқувчиларнинг уйларида давом этяпти. Улар бадиий китоб мутолааси, оилавий спорт тадбирларини ўтказишяпти. Буни барчамиз интернет тармоқлари орқали кузатиб боряпмиз.

Бизнинг вазифамиз ана шу манбалардан фойдаланиб, ўқувчиларимиз билан ишлаш. Фурсат оз қоляпти. Ҳадемай бугунги синовли кунлар ҳам ортда қолади. Бугун бизнинг қанчалик самарали меҳнат қилганимиз вақти келганда ўз натижасини намоён қилади.

Қадрли мактаб битирувчилари!

Сиз билан бирга, ҳали олдимизда бажарилишини лозим бўлган улкан вазифалар кўп ва келгусида уларни ҳам босқичма-босқич ҳал этиб борамиз. Кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади.

 Қаерда бўлманг, мактаб партасида олган билимларингиз сизга қўл келишига, келгусида уларни янада мустаҳкамлаб боришингизга умид қиламан. Ватанимиз ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшишингизга аминман.

Сиздан ўз билимингиз ва салоҳиятингиз билан олий ўқув юрти талабаси бўлишдек улкан натижалар кутиб, ота-онангиз ва устозларингизни бошини кўкка етказасиз деб умид қиламан.

 Барчангизга сиҳат-саломатлик, иш ва ўқишларингизда каттадан-катта муваффақиятлар ёр бўлаверишини тилайман!

 Азиз Пахтакор туманининг фидойи, жонкуяр устозлари, ҳурматли ота-оналар!

Гарчи бир-биримизни кўрмаётган бўлсак ҳам қалбан биргамиз, ватан кeлажаги, жондан азиз фарзандларимизнинг порлоқ эртаси учун бугун ҳаракат қилайлик, қўлни қўлга бeрайлик!

 

Хайрқулова Дилфуза Абдулаҳатовна

                    Пахтакор тумани халқ таълими бўлими мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар