Инсон ҳуқуқлари ҳимояси янгиланаётган конституцияда
“КОНСТИТУЦИЯ МЕНИКИ, СЕНИКИ, БИЗНИКИ! КОНСТИТУЦИЯ ЎЗИМИЗНИКИ!”
Пахтакор тумани, 1-сектор ҳудудидаги Самарқанд маҳалла ҳудудида жойлашган 4-умумталим мактабида Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тарғибот тадбирида Пахтакор тумани депутати Ш.Каримов сўзга чиқиб, барчани Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, хусусан, аҳолининг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган асосий жиҳатлари ҳақида батафсил сўз юритди. Барча тадбир иштирокчиларини 2023 йил 30 апрел куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Муҳокамага қўшилинг