Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Порлоқ келажак учун қўлни қўлга берайлик.

Порлоқ келажак учун қўлни қўлга берайлик.

10 май 2020 йил
142
0

Порлоқ келажак учун қўлни қўлга берайлик.

 

Бугунги кунда бутун дунёга таҳдид ва хавф солаётган коронавирус пандемиясисўнгги пайтларда инсонлар  ҳаётига жиддий салбий таъсир кўрсатиб, одамлар мураккаб даврни бошдан  кечирмоқдалар. 

Мамлакатимизда  Президентимиз Шавкат  Миромонович Мирзиёев  ўзининг  доно сиёсати  билан коронавирус пандемиясини жиловлаш,  аҳоли  саломатлигини  ҳар  томонламаҳимоя  қилиш, ҳар бир фуқаронинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча имкониятларни сафарбар  этмоқдалар.

“2020 йил 10 май соат  10:00 ҳолатига  кўра Ўзбекистонда  коронавирус инфекциясига чалинганлар сони  2387 нафарни ташкил этмоқда”. – Оммавий ахборотлардан олинаётган ҳар кунги бу каби маълумотлар ҳар қандай инсонни огоҳликка чорлайди. Дунё миқёсида қанчадан қанча инсонларнинг умрига зомин бўлаётган вирус яъни кўринмас қотилнинг асл мақсадини тушунишга баъзан ақлим етмаётгандай бўлаверади. У инсониятдан нима истайди? Унинг аниқ мақсади борми? Бу билан нимага эришмоқчи?

Кўзга кўринмас бу шоҳли вирусни тушунмаётган эканмиз, ёнимиздаги, атрофимиздаги ўзимиз билган инсонларни-чи тушунамизми? Баъзан бир хонадонда яшаймиз-у, лекин бир-биримизни тушунмаймиз. Дўстим деймиз-у, аммо елкага пичоқ санчилганда дўстимизнинг қилган ишига ҳайрону лол қоламиз. Биз бу кўринмас қотилдан ўзимизни ҳимоя қилишнинг йўлини, яъни уйда қолиб тозаликка риоя қилишимиз кераклигини биламиз. Аммо  вирусдан хавфли инсонлардан ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз... Бунинг йўлини топгандек бўламан.  Бу йўл кўп китоб ўқиш, инсонларга яхшилик қилиш, бизни дунёга келтириб тарбиялаган падаримиз ва волидамизнинг ҳолидан хабар олиш, пиру бадавлат отахон ва онахонларнинг суҳбатида бўлиш, уларнинг дуосини олишдир. Ҳар бир онимиз учун, олаётган нафасимиз учун, қанчадан қанча шоду хурсанд кунларимиз, ҳамма-ҳаммаси учун фақат шукроналик келтиришимиз керак деб хулоса чиқардим.

Оллоҳга минг бора шукрки, Ўзбекистонимизнинг жонкуяр, ғамхўр президенти бор, фидойи ҳокимлари ва раҳбарлари бор, саҳоватли инсонлари бор.Менинг ватаним, халқим бу синовни енгиб ўтади, иншооллоҳ. Ҳар бир хонадонда биз соғинган бешик, ақиқа тўйлар бўлади. Пиру бадавлат отахон ва онахонларнинг дуоси  билан қизларимиз гўшангага келин, ўғилларимиз куёв бўлишади. Мактаб, боғчаларимиз шўх ва беғубор болалар кулгуси билан тўлади. Ёшларимиз зўр иштиёқ билан ўқишга ва ишларига боришадилар. Бу синовли кунлар албатта ўтмишга айланади. Мен бунга ишонаман.

Гарчи  бир-биримизни кўрмаётган бўлсак ҳам қалбан биргамиз. Ватан келажаги, юртимизда истиқомат қилаётган халқимизнинг ва айниқса ёш авлоднинг порлоқ эртаси учун бугун ҳаракат қилайлик, қўлни- қўлга берайлик.

К.Х.Маманова,

Пахтакор туман Кенгаши депутати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар