Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » БОЛА ПУЛИ ОЛИШДА НИМАЛРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК!

БОЛА ПУЛИ ОЛИШДА НИМАЛРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК!

25 апрель 2023 йил
385
0

  1. Бола пули олиш учун ариза намунаси худуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилиши;  1. Бола пули олиш учун ариза намунаси худуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилиши; 
     2. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никохи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади.
     3. Оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш хаққи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш хаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги;
     4. Бола пули 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан хисобланиши;
     5. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 498 минг сўмдан ошмаслиги;
     6. Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 1.840.000 сўм деб хисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда хисобланиши;
     7. Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр хотиндан иш хаққи тўғрисида маълумотномаси бўлиши кераклиги талаб қилиниши;
      8. Бола пули юзасидан МФЙга берилган ариза, пенсия жамғармасига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда, даромад ва бошқа холатлари аниқланиши, бунда инсон омили аралашмасдан, компютер база орқали аниқлаган маълумотлар асосида тайинланиши ёки рад қилиниши;
      9. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари кераклигига, бунда даромади 1.840.000 сўм деб хисобланишига, эътиборларини оила аъзосига тушадиган даромад 498 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилишлари;
      10. Оилани даромадига, 7 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади хисобига олинишини инобатга олишлари керак.
Пахтакор тумани Пенсия бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар