Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тадбирлар ташкил этилди.

Пахтакор туманида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тадбирлар ташкил этилди.

06 май 2023 йил
100
0

 Биламизки, бугунги глобаллашув даврида аҳоли, айниқса ёшларни турли зарарли ғоя ва таъсирлардан ишончли ҳимоя қилиш тобора долзарб аҳамият эга касб этаяпти. Чунки, дунёда мақсад-мудоаси фақат жаҳолат ва ёвузликдан иборат бўлган гуруҳларнинг хатарли таҳдидлари кучайиб бормоқда. Радикализм, терроризм, экстремизм сингари бало-қазолар асримизнинг энг глобал муаммоларидан бирига айланиб, бу иллатлар таассуфки, халқимизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Бузғунчи тўдаларнинг тўрига, иродаси бўш фуқаролар ва эндигина онги шаклланиб келаётган ёшлар илинмоқда. 

     Бу Пахтакор туманида ташкил этилган тадбирларда алоҳида тилга олинди. Пахтакор, Зарбдор ва Зафаробод туманларида фаолият юритаётган давлат ва жамоат ташкилотлари масъул раҳбарлари, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда жаҳолатга қарши курашнинг энг мақбул йўли шубҳасиз маърифат экани таъкидланиб, мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита вакилининг маърузаси тингланди. Қайд этилганидек, жаҳон ҳамжамияти тинчлигига раҳна солаётган ёвуз кучлар ўзининг қабиҳ мақсадлари йўлида бугун ахборот коммуникация тармоқлари, жумладан интернетдан фойдаланмоқда. Виртуал тармоқларда турли чақириқ ва бўмағур давъатлари орқали ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаяпти.

 

Тумандаги “14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби”да ташкил этилган тадбирга уюшмаган ёшлар ва аҳоли, “Деҳқон бозори”, савдо шахобчалари сотувчилари, тадбиркорлар, ҳунармандлар ва хусусий йўловчи ташиш билан шуғулланувчи шахслар таклиф этилди. Мулоқотда юртимизда инсон қадрини улуғлаш, халқимизнинг тинч ва фаравон ҳаётини барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида фикрлар билдирилди. “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида профилактик сухбатлар ўтказилиб, унда аҳоли айниқса ёшларни умуминсоний қадриятлар, миллий анъана ва урф-одатлар руҳида тарбиялаш, уларни халқимизнинг эътиқоди, маънавияти ва онги-тафаккурига зарар етказадиган ёт мафкура ва қарашлардан асраш, ҳимоя қилиш лозимлиги айтилди.

Маънавият ва маърифатга йўғирилган тарғибот тадбирларида нафақат туман маркази, балки энг чекка ҳудудларда яшовчи фуқаролар ҳам қамраб олинди. Дин ишлари бўйича қўмита ва Мусулмонлар идораси ходимлари ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг етакчи педагог ўқитувчилари, олимлар таркибидан иборат Республика ишчи гуруҳи Пахтакор туманидаги таълим муассасалари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳолининг барча қатламлари билан сухбатлар ўтказди. Мисол учун, ёшлар ўртасида ёт иллатларнинг зарарлари тушунтирилган бўлса, ота-оналар ўртасидаги сухбатларда ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ҳақида сўз борди.

Хотин-қизлар ўртасида “Аёл жамият кўзгуси”, “Қизлар жамият давомчилари”, “Оила муқаддас даргоҳ” мавзуларида ўтказилган психологик тренинглар эса пахтакорлик хотин-қизлар учун айни мудоа бўлди.    

Тадбирда қайд этилганидек, маънавияти юксак, маърифатли халқни ҳар қандай куч енголмайди. Халқ таълими бўлимлари ва мактабларнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, тарғиботчи ўқитувчилар ва мактаб психологлари иштирокида ўтказилган семинарда ҳам ўғил-қизлар ва уларнинг ота-оналари онгини маърифат билан бойитиб бориш, улар ўртасида мунтазам тарғибот ишларини ўтказиш юзасидан тавсиялар берилди. Бунда асосан нималарга эътибор қаратиш кераклиги тушунтирилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

         Муаллиф: Умирзоқ Ҳамдамов

Тасвирчи: Ўткир Жумашов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар