Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакор туманида ”Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиблари Президент соврини билан мукофотланди

Пахтакор туманида ”Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиблари Президент соврини билан мукофотланди

16 май 2023 йил
335
0

  ”Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиблари Президент соврини билан мукофотланди


Мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан ошириш, аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сонли қарорини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг 2022 йил 14 февралдаги 4-қ/қ иф 1-қ/қ/-сон қарорига асосан 2023 йил 19 апрел куни Республикамизнинг барча мактабларида Президент соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови ўтказилди. Пахтакор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 19 та умумий ўрта таълим мактабларидан 95 нафар ўқувчилар ушбу танловда фаол иштирок этдилар. Жорий йилнинг 16 май куни Пахтакор тумани ҳокимлиги ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ғолибларни тантанали тақдирлаш тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими Ашуров Асилбек Рахмонович, фахрий устозлар, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, мактаб директорлари, инглиз тили фани ўқитувчилари ҳамда ғолиб жамоа иштирокчилари қатнашди.
1-ўринни эгаллаган 9-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 100 млн. сўм, 2-ўринни эгаллаган 7-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 75 млн. сўм ҳамда 3-ўринни эгаллаган 4-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 50 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирландилар. Ушбу пул маблағлари мактабларнинг моддий-техник базасини такомиллаштиришга йўналтирилади.

 

 

 

 
Paxtakor tumani hokimligi axborot xizmati

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар