Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Фермерлар муаммоси юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Фермерлар муаммоси юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

22 май 2023 йил
254
0

 Фермерлар муаммоси юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жорий йилнинг 21 май куни “Smail Ospanov” facebook саҳифасида жойлаштирилган “ЯНА КЛАСТЕР ҚАРЗДОРЛИГИ МУАММОСИ: Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида фермерлар сарсон! Вилоят ҳокими ва мутасадди раҳбарлар ечим топиб беринг !” сарлавҳаси остида мурожаат эълон қилинган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.

Ушбу хабарда, “2021-2022 йилларда Пахтакор туманидаги ғалла кластерлари фермерлардан 11,3 миллиард қарз бўлди. Суд ажрими чиққан бўлсада, қарздорликни тўламаётган “Пахтакор Олтин Бошоқ” ва “Пахтакор Олтин Бошоқлари” кластерларининг эгалари ким ёки кимнинг эркатойлари ?! Кластер тизими Пахтакор тумани ғаллачилик соҳасида нега муттасил зарар келтирганига асл сабаб нима ?” -дейилган эди.

Аниқланишича, Бюронинг Пахтакор туман бўлими иш юритувида қарздор “Пахтакор туман олтин бошоқ кластери” МЧЖ ҳисобидан жами 12 млрд. 677 млн. сўмлик 138 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан солиқ қарздорлиги 2 млрд. 247 млн. сўмлик 14 та ижро ҳужжатлари, фермер хўжаликларидан қарздорлиги 7 млрд. 796 млн. сўмлик 55 та ижро ҳужжатлари, “СИЛВЕРЛЕАФЕ” МЧЖ фойдасига 1 млрд. 293 млн. сўмлик 16 та қарздорлик ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ва қолган 1 млрд. 340 млн. сўмлик 53 та бошқа ундирувлар тоифасидаги ижро ҳужжатларини ташкил қилади.

Шунингдек, қарздор “Пахтакор туман олтин бошоқлари” МЧЖ ҳисобидан жами 814 млн 445 минг сўмлик 83 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан солиқ қарздорлиги 621 млн. 843 минг сўмлик 10 та ижро ҳужжатлари ва қолган 192 млн. 601 минг сўмлик 73 та давлат фойдасига ундирувлар тоифасидаги ижро ҳужжатларини ташкил қилади.

Ижро ҳужжатлари доирасида қарздорга Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан иш юритувни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида “МИБ Портал” дастури орқали электрон сўровномалар юборилган ҳамда ижро иши юзасидан қарздорнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солинган.

“Пахтакор туман олтин бошоқ кластери” МЧЖ балансида 18 та ғалла ўриш комбайнлари АТБ “Агробанк” Пахтакор филиалида кредит қарздорлиги учун гаровга қўйилган. Бугунги кун ҳолатга банкдан 11 млрд. 56 млн. сўмлик кредит қарздорлиги мавжуд.

Бюронинг Пахтакор туман бўлими томонидан қарздорликни ундириш борасида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Келгусида қарздордан ундирилган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 80-моддасига асосан ундирувлар навбатига кўра тақсимланади.

 

Paxtakor tumani hokimligi axborot xizmati.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар