Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Пахтакорда янги Биолаборатория очилди.

Пахтакорда янги Биолаборатория очилди.

31 май 2023 йил
271
0

 "SILVERLEAFE" МЧЖ ҚКнинг Биолаборатория фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси фаолиятини бошлади.

Кейинги йилларда мамлакатда инвестиция жараёнларини талай даражада такомиллаштириш, давлат ривожланиш дастурларини шакллантириш тартибини белгилаш, лойиҳаларни танлаш шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш, уларни молиялаштириш борасида саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Шу билан бирга давлат ривожланиш дастурларини шакллантириш янги тартибининг барча компонентлари эндигина бошланган, маъқулланган, шунингдек, жорий йилда шакллантириладиган йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини, хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги шундай лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари билан уларнинг муддатлари уйғунлаштирилмаганлиги уларни ўз вақтида ниҳоясига етказиш, ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш, маҳсулот ишлаб чиқара бошлаш ва янги иш ўринлари яратиш учун инвестициявий ҳамда молиявий хавотирликларни вужудга келтиради.

Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан доимий равишда сайёр учрашувлар ўтказилмоқда. Учрашувларда, мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорларга яратилган қулайликлар ва маҳсулотларни экспорт  енгилликлар тўғрисида тушунтирилмоқда. Мазкур йўналишдаги учрашув “"SILVERLEAFE"  ҚКнинг масъулияти чекланган жамиятига уюштирилди. Корхонада айни кунда “Ип калава ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш” лойиҳаси бўйича ишлар қизғин олиб борилмоқда. Бугунги кунда корхона қошида Биолаборатория фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси ҳам йўлга қўйилмоқда. Лойиханинг умумий қиймати 2,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция хисобидан йўлга қўйилмоқда. Ушбу лойиха йилига 5,0 млрд.сўмлик биолаборатаория хизматини курсатиши кўзланмоқда. Яна бир жиҳати, корхонада толани тозалашдан тортиб, ўрашгача бўлган барча жараён тўлиқ автоматлашган тарзда бошқарилади.

Лабораторияда айни вақтда махсус апаратлар, асбоб-ускуналар ёрдамида, пахта ғўза қуртига қарши Олтинкўз, Бракон, Трихангонлар ишлаб чиқариш бошлаб юборилган.

Лаборатория марказида пахта толаси ва ип калава сифати доимий назорат қилиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар