Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Меҳнат таътилини кимлар истаган вақтида олиши мумкин? (+видео)

Меҳнат таътилини кимлар истаган вақтида олиши мумкин? (+видео)

07 август 2023 йил
147
0

Ходим ишга киргандан сўнг 6 ой ўтиб, йиллик меҳнат таътилига чиқиши мумкин. Иш берувчи билан келишувга кўра бу муддат ўтмасдан ҳам берилади. Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра 6 ой ўтгунига қадар меҳнат таътили берилади:

1) аёллар — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;  

2) 14 ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахслар;  

3) 18 ёшдан кичик бўлган шахслар;  

4) резервга бўшатилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчилар;  

5) 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахслар;  

6) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар;  

7) ишдан ажралмай ўқиётганлар, агар улар таътилни имтиҳон, синов топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа.  

Бундай имтиёз жамоа келишуви ва шартномасида ёки ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ходимларга ҳам берилади.

Батафсил:                

"Ҳуқуқий эксперт" туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиз ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг.    

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар