Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Жиззах вилоятида ер сотиш билан боғлиқ иш доирасида мансабдор қўлга олинган

Жиззах вилоятида ер сотиш билан боғлиқ иш доирасида мансабдор қўлга олинган

12 август 2023 йил
68
0

Жиззах вилоятида 200 минг долларга ер сотиш билан боғлиқ иш доирасида Янгиобод тумани ҳокимлиги мансабдори қўлга олинган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Жиззах, Фарғона, Тошкент, Сирдарё ва Наманган вилоятларида ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.

Жиззах вилоятидаги қурилиш фирмаси раҳбари тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро ишончига кириб, Янгиобод тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор таниши ёрдамида, ёпиқ шаклда ўтказиладиган тендер орқали унга мазкур туман ҳудудидан 200 гектар ер майдонини шамол электр станциялари қуриш учун олиб бериш эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 100 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, жиноятни тўлиқ фош этиш мақсадида, қурилиш фирмаси раҳбаридан олинган дастлабки кўрсатмалар ҳамда мавжуд далилларга асосланиб, унинг Янгиобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимда ишловчи таниши ҳам қўлга олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар