Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Бош вазир ўринбосари Жиззах шаҳридаги корхоналар фаолияти билан танишди

Бош вазир ўринбосари Жиззах шаҳридаги корхоналар фаолияти билан танишди

16 сентябрь 2023 йил
161
0

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда давлат раҳбари томонидан глобал ишлаб чиқариш ва транспорт-логистикадаги узилишлар, ҳамкор давлатлардаги инфляция саноат ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича режалар муҳокама этилиб, мутасаддиларга топшириқлар берилган эди.

Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Жиззах шаҳридаги «RAW, MATERIALS CELLULOSE» масъулияти чекланган жамияти, «MINGYUAN SILU INDUSTRY» ХК ҳамда «ШАРОФ РАШИДОВ НОМИДАГИ ТЎҚИМАЧИЛИК КОМБИНАТИ» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Жамшид Хўжаев ҳар бир субъект раҳбари билан бевосита мулоқотда бўлиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспортни ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тан нархини пасайтириш, шу билан биргалик улардаги инфратузилмалар билан боғлиқ муаммоларни ўрганди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар