Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » Рақамли технологиялар вазири Жиззах шаҳрида ташкил этилаётган «Киберспорт арена» қурилиш жараёни билан танишди

Рақамли технологиялар вазири Жиззах шаҳрида ташкил этилаётган «Киберспорт арена» қурилиш жараёни билан танишди

14 ноябрь 2023 йил
78
0

Ўзбекистон Президентининг «Киберспорт турларини янада ривожлантириш, кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2022 йил 16 ноябрдаги қарорида ҳудудларда киберспорт мусобақаларини ташкил қилиш ва ривожлантириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан Жиззах шаҳри марказида халқаро талаблар асосида, «Киберспорт арена» барпо этилмоқда.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жиззах шаҳрига ташриф буюриб, мазкур мажмуа қурилиш жараёнлари билан танишди.

«Киберспорт арена» фойдаланишга топширилгандан сўнг киберспорт турлари бўйича вилоят, республика ва халқаро даражадаги мусобақаларни ташкил этиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, бино ҳудудида ёшларни рақамли технологиялар соҳасида ўқитишга мўлжалланган «IT-Akademiya» ҳам ташкил этилмоқда.

Шунингдек, вазир Жиззах вилояти ҳокими Эргаши Салиев билан учрашиб, Жиззах вилоятида IT-соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар