Телефонлар:
(0372) 353-14-44
(0372) 353-10-57
» » Рамазон ҳайитини кўтаринки кайфиятда ўтказишга ўз хиссамизни қўшайлик

Рамазон ҳайитини кўтаринки кайфиятда ўтказишга ўз хиссамизни қўшайлик

23 май 2020 йил
174
0

Рамазон ҳайитини кўтаринки кайфиятда ўтказишга ўз хиссамизни қўшайлик

 

Ислом динидаги икки асосий байрамнинг бири, эзгулик, мехр-оқибат, саҳоват айёми бўлган муборак Рамазон ҳайити байрами яқинлашиб келмоқда. Ҳар йили бутун дунё мусолманлари қатори юртдошларимиз ушбу айёмни кўтаринки кайфият, ўзгача шукуҳ, алоҳида тайёргарлик ҳамда катта хурсандчилик билан нишонлайдилар.

         Барчага маълумки ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб, шу жумладан мамлакатимизда ҳам короновирус касаллиги тарқалди. Ҳозир барчамиз мураккаб даврни бошдак кечирмоқдамиз. Юртимизда эпидимиалогик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда. Юртимизда бу касалликни тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин ва бир қатор чекловлар жорий этилди. Шу боис, юртимиз ушбу офатдан ортиқча офатларсиз чиқишга эришмоқда. Вазият барқарорлашгани сари карантин чекловлари ҳам аста-секин юмшатилмоқда. Бундан нотўғри хулоса чиқарган баъзи инсонлар бепарволикка берилмоқда. Бироқ дунёнинг кўплаб мамлакатларида короновирус билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда.

         Бундай синовли даврга тўғри келган муборак Рамазон ҳайити кунларида инсонлар бир-бирларини байрам билан табриклаши,беморларни бориб зиёрат қилиш, қарияларни ҳолидан ҳабар олиш каби ҳайрли амалларни ўзимизнинг ва яқинларимизнинг ҳаётига хавф солмаган ҳолда уяли алоқа воситалари орқали амалга ошириб, байрамни уйимизда, оила аъзоларимиз даврасида нишонлашимиз мақсадга мувофиқдир.

Муҳтарам Президентимизнинг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”га Қарорида ҳам байрамни карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказиш юзасидан ҳам чора-тадбирлар белгиланди.

Карантин қоидаларига ва кўрсатилаётган тавсияларга амал қилсак, Рамазон ҳайитини кўтаринки кайфиятда, хурсандчиликда ўтказишга ўз хиссамизни қўшган бўламиз.

Ориф ШУКУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши раиси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар