Телефонлар:
(0372) 353-10-57
(0372) 353-10-27
» » “Олмазор” oбод масканга айланди

“Олмазор” oбод масканга айланди

11 декабрь 2023 йил
60
0

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллигини Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси қўшалоқ байрам сифатида нишонлади.

Байрам тадбирида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев иштирок этиб, барчани Конституция куни билан самимий қутлади

“Олмазор” маҳалласи қисқа фурсатларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасидаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши самарасида обод масканга айланди. Дастурлар ижросининг якуни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири аввалида маҳалла тадбиркорлари ва фермерлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

Ушбу маҳалла 1980 йилда ташкил топган. Бугунги кунда бу ерда 1 минг 225 та хонадон мавжуд бўлиб, улардаги 1 минг 376 оилада 5 минг 379 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Ҳудудда умумий узунлиги 33 километр бўлган 46 та кўча, 8 та кўп қаватли уй, 2 та умумтаълим мактаби, 1 та мактабгача таълим ташкилоти ва 1 та оилавий шифокорлик  пункти  мавжуд.

– Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатда барча ижтимоий-иқтисодий дастурлар аҳоли талабидан келиб чиқиб, жойларда амалга оширилиб, маҳаллаларга кўплаб ваколатлар, ташкилий ва молиявий имкониятлар берилмоқда, – дейди Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Ашуров. – “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича Пахтакор туманимиздаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини танлаб олинди. Ишчи гуруҳ томонидан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 3,1 километр газ қувурлари, 4 та газ тақсимлаш қурилмаси (ГРП) мукаммал таъмирланди. 33 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.1 километр асосий ичимлик суви тармоғи қисми жорий, 10 та ичимлик суви назорат қудуғи тўлиқ таъмирланди ва 200 метр ичимлик суви тармоғи тортилди.

– Маҳалламиздаги ҳар бир хонадонга уйма-уй кирилиб, хатлов натижасида аниқланган 176 нафар ишсиз фуқаронинг 53 нафарига тадбиркорлигини бошлаш ва тадбиркорликни кенгайтириши учун 1 миллиард 79 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш орқали 25 нафар ишсиз фуқаро жамоатчилик асосида, 18 нафар фуқаро йўналиши бўйича, 39 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди, – дейди “Олмазор” МФЙ раиси Бахтиёр Мамашукуров. – Шунингдек, туман ташкилотлари томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, унда 21 нафар фуқаромиз ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ишга жойлаштириш бўйича 20 нафар хотин-қизлар ўқитилиб, тадбиркорлик субъектларининг буюртмалари асосида иш фаолиятлари йўлга қўйилди.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ҳудуддаги 5 минг 135 нафар аҳоли тиббий кўриқдан ўтказилди, 1 минг 76 нафар фуқарога бепул дори-дармон воситалари тарқатилди, 74 нафар фуқаро Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ётқизилди, 4 нафар фуқарога Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига бепул даволаниш учун ордер, 1 нафар фуқарога санаторияда соғломлаштириш учун бепул йўлланма берилди ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда барча хонадонлар дезинфекция қилинди.Оилавий шифокорлик пункти таъмирланиб, атрофи темир панжара билан ўралиб, фойдаланишга топширилди.

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ва хонадон маданиятини юксалтириш, хонадонларни обод ҳамда кўркам қилиш, қурилиш меъёрлари ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш бўйича 40 дан ортиқ тарғибот тадбири ўтказилди ва уларда 4 минг нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди.

Маҳаллага 100 кВт янги трансформатор ўрнатилди.4 та трансформатор мукаммал таъмирланиб, ҳимоя тўсиқлари билан ўралди. 5 та кўп қаватли уй-жойдаги электр симлари янгисига алмаштирилиб, тартибга келтирилди. 20 та темир- бетон таянч устуни қўйилди.

“Олмазор” маҳалласи марказий кўчасининг 2,5 километрига асфаль-бетон ётқизилди, 0,5 километри бетон йўлга, 1,5 километр тупроқ кўчалар шағал йўлга айлантирилди.Шунингдек, 2 километр велосипед ва саломатлик йўлаклари ташкил этилди. Уй-жойи таъмирга муҳтож, ўта оғир шароитда яшаётган ва кам таъминланган 74 нафар фуқаронинг турар жойлари жорий таъмирлганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Маҳалладаги 5 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми таъмирланиб, қўшимча 1 та тандирхона ва 1 та ҳожатхона янгидан қурилиб, аҳолини оммавий спортга жалб қилиш мақсадида “STREET WORKOUT”, волейбол майдони ҳамда болалар майдончалари бунёд этилди.8-сонли умумтаълим мактабига қарашли футбол майдони 220 куб тош-шағал аралашмаси билан текисланиб, футбол майдонига чим ётқизилди ва мактабнинг том қисми мукаммал таъмирланиб, қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилгани ва маҳалла биноси жорий таъмирланиб, иситиш тизими янгилангани  ҳам таҳсинга  лойиқ.

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла”дастурларини амалга оширишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ туман ва маҳалла фуқаролари ва мутасаддиларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва кўкрак нишонлари топширилди.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар